Page 12 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 12
Маълумки, Республикамизнинг турли ҳудудларида турли хил жойларида иқлим
ва тупроқ шароити тубдан фарқ қилади, шунинг учун ҳам географик жойлашувни
ўрганиб чиқишда қуйидагиларга эътибор беринг:
ер майдонини денгиз сатҳидан қанчалик баландда жойлашганлигини ўрганинг.
Чунки, бу келгусида етиштириладиган ҳар бир мева тури ва навининг сифатига
тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. Масалан: олманинг қизил рангга эга бўлган навлари
учун денгиз сатҳидан 700 метр баландда бўлиши, дарахтдаги меваларни нисбатан
қизилроқ рангга эга бўлишига сабаб бўлади. Ундан ташқари, бодом ва ёнғоқ каби
мевали дарахтлар 700 метрдан баланд бўлган ер майдонларига экилганда улар
баҳорда нисбатан кеч уйғонганлиги сабабли баҳорги совуқлардан омон қолади.
ер майдонини қуёшга тескари ёки қараб турганлиги ўрганинг. Ер майдонини
қуёшга қараб туриши, келгусида боғдаги дарахтларни эрта баҳорда уйғониши ва мева
сифатига таъсир қилади, яъни эрта баҳорда дарахтларни нисбатан кечроқ уйғонишига
ва баҳорги уйғонишдан сўнг келиши мумкин бўлган совуқ оқимлар зиёнидан нисбатан
камроқ зарар кўриши, лекин касалликлар нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин. Аксинча,
қуёшга қараб турган ер майдонларидаги мевали дарахтлар нисбатан эрта уйғонади
ҳамда бу ер майдонларда касаликлар нисбатан камроқ ва сустроқ ривожланади,
мевалар нисбатан эртароқ пишади, дарахт шохлари ва куртаклари яхши пишиб
етилади.
ён атрофда катта миқдордаги сув манбаининг мавжудлиги, ўзига яраша
микроиқлим ҳосил қилади, бу эса, келгусидаги мева сифатига таъсирини кўрсатади.
Бундай ер майдонларида барпо этилган боғларда хаво намлиги юқори бўлганлиги учун
хаво ҳарорати пастроқ бўлиши қизил рангли олмаларни етиштириш учун идеал жой
ҳисобланади. Аммо бундан ерлардаги боғларда касалликлар нисбатан кўпроқ ва тезроқ
ривожланади. Шунинг учун, ун шудринг касаллигига чидамли бўлган мева тури ва
навларини экиш мақсадга мувофиқ бўлади.
ён атрофда тоғларнинг мавжудлиги ёки тоғли ҳудудда боғ яратилганда, ўзига
яраша микроиқлим мавжудлиги туфайли, айрим мевали дарахтларни экиш мақсадга
мувофиқ бўлмайди. Чунки, бундай ер майдонларида ўзига яраша микроиқлим мавжуд
бўлиб, баҳор нисбатан кеч ва қиш нисбатан эртароқ келади. Баҳордаги
ёғингарчиликлар ҳам нисбатан кучлироқ ва хаттоки ёз мавсумига ҳам ўтиб кетиш
ҳоллари мавжуд.
ер ости сувлари яқин жойлашган ер майдонларида мевали боғларни айрим
турларини етиштириш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, бундай ерлар зах ва шўрланган
бўлиши мумкин. Масалан, бундай ер майдонларида қолган мевали дарахтларга
нисбатан хурмо ва анжир экиш мақсадга мувофиқроқ бўлади.
Кучли шамол йўли бўлган жойларга мевали боғларни яратиш учун атрофини
ихота дарахтлари билан ўраш тавсия қилинади. Бунинг учун, Қайрағоч, Акация, Дуб,
Ясен, Клён, Тут, Терак ва шу каби дарахтлардан фойдалансангиз бўлади. Кучли шамол
эсган ҳудудда мевалар дарахт шохларига ишқаланиши туфайли сифати пасайиши
мумкин.
12