Page 55 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 55

1.10. Келгусидаги боғ шакли ва экилиш схемаси ҳамда тупроқ шароитларига мос
            бўлган пайвандтак турини танлаш.

                   Режалаштирилган  мевали  боғ  яратишдан  аввал  маркетинг  тадқиқотлари,

            географик жойлашув, мева тури ва навларини танлаб олингандан сўнг, экиш схемасига
            асосан  унга  мос  равишда  пайвандтак  танлаб  олиш  керак  бўлади.  Навга  мос  равишда

            пайвандтак  танлаш  учун,  келгусида  мевали  боғни  қандай  парваришлаш  усулида

            (қандай формада) ўстирилиши, тупроқнинг физик ва кимёвий хусусиятларидан келиб
            чиқиб танлаш керак бўлади. Қуйида гилос, шафтоли, ўрик ва олхўри учун мос бўлган

            ҳамда энг кенг тарқалган пайвандтаклар, жумладан; пайвандтакларга пайвандланган

            маданий  навларни  келгусидаги  дарахтларнинг  баландлиги,  қандай  схемаларда  экиш
            мумкинлиги,       тупроқ    хусусиятларига      қараб     мослиги,    касаллик     ёки    илдиз

            нематодаларига чидамлиги, ҳосилни хажмига ва сифатига бўлган таъсири, дарахтнинг

            эрта ҳосилга киришига бўлган таъсири бўйича маълумотларни кўрсатиб ўтилган.

                    Гилос пайвандтаклари





























                                    26-расм. Пайвандтак турига кўра гилос дарахтнинг ўсиш кучи.


                   Ушбу 26-расмда Республикага охирги йилларда  кириб келган гилос навларини

            пайвандтак турига қараб тахминий баландлиги акс этган. Расмдан кўриниб турибдики,
            пайвандтак  тури  унга  пайванд  қилинган  навни  хажмига  тўғридан  -  тўғри  таъсир

            кўрсатар экан.








                                                           48
   50   51   52   53   54   55   56   57   58   59   60