Page 59 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 59

1.11.  Мевали  боғ  ва  токзорларни  қуриш,  яъни  экиш  жараёни  тўғрисидаги
            тавсиялар

                   Мевали  боғни  экишдан  аввал  боғ  майдонини  алоҳида-алоҳида  секторларга
            ажратиб  чиқилади.  Бунда  қаторларни  узунлиги,  яъни  ер  майдони  шаклидан  келиб
            чиққан ҳолда, максимал 100 метр узунликда, томчилатиб суғориш тизими ва алоҳида
            навлар  хажмига  қараб  секторларга  ажратилади.  Чунки,  хатто  бир  турдаги  (эртаки,
            ўртаки  ва  кечки)  мевали  боғни  суғориш  ҳамда  ўғит  бериш  вақти  ва  меъёрлари  бир
            биридан кескин фақрланади. Шундан келиб чиққан ҳолда секторларга келгусида боғ
            шаклига  асосан  кўчат  экиш  жойлари  аниқланади.  Бунда  авваламбор,  қаторлар
            йўналишини аниқлаш мақсадида иплар  тортилиб (жануб-шимол йўналишида), кегин
            қаторларда  жойлашадиган  кўчатлар  ўрни  аниқлаб  чиқилади.  Қаторларни  оралиқ
            масофасини  бир  хилда  меъёр  асосида  бичиш  келгусида  агротехник  тадбирлар
            бажарилиши даврида дарахтларга зиён етказмасли кафолатидир. Акс ҳолда қаторлар
            орасидаги  масофа  турлича  бўлиб  қолиши,  уларни  келгусида  техника  воситалари
            таъсирида механик шикастланишига олиб келади. Ҳар бир сектор орасидаги йўллар ва
            боғ  атрофидаги  йўллар  ҳам  техника  воситалари  ҳаракати  учун  етарли  даражада

            маневр масофасига эга бўлиши керак. Ушбу оралиқ йўллар энг камида 8 метр бўлиб,
            минитехникаларнинг  қатордан  чиқиб  келиб  бурилиб  олишлари  учун  етарли  оралиқ
            масофани ташкил қилиши керак бўлади. Келгусида дарахтларнинг шохлаши қанчалик
            кучли  бўладиган  бўлса,  бу  оралиқ  масофа  йўллари  ҳам  шунчалик  катта  қилиб
            режалаштирилиши керак бўлади. Қуйида мисол сифатида боғ лойиҳаси наъмунасини
            келтириб  ўтамиз.  Бу  схемада  боғ  экиш  йўналиши  ва  бир  бирига  тенг  бўлган  боғ
            майдонларини  ҳамда  сув  ҳовузларини  жойлашувини  схематик  равишда  кўрсатилган.
            Бундан ташқари, насос станциясидан боғга суғориш учун йўналган асосий ва ёрдамчи
            қувурларни йўналиши ва ўлчамларини, боғ қаторларини йўналиши ва секторларнинг
            ер майдони хажмини 29-расмда кўришимиз мумкин.
































                        29-расм. Боғнинг йўналиши, секторларга бўлиниши, суғориш тизимидан наъмуна.
                                                           52
   54   55   56   57   58   59   60   61   62   63   64