Page 60 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 60

Асосий  сектор  ва  йўлларни  режалаштириб  бўлингандан  сўнг,  кўчатларни
            бевосита  экиш  ўринлари  аниқланади.  Кўчатларни  экиш  ўрнини  аниқлашда  энг
            маъқули  бу  оддий  ёғоч  рейкадир.  Чунки,  у  на  чўзилади  ва  на  тораяди  (аниқлик
            даражаси жуда юқори).


































                       Расм-30. Кўчатларни айнан белгиланган жойга 99% аниқлик билан экиш жараёни.


                   Кўчатларни  экиш  ўрни аниқлаб чиқилгандан  сўнг,  40х60 см.ли  чуқур  қазилиб,
            кўчатларни  вертикал  равишда,  пайванд  қилинган  жойини  худди  30-расмда
            кўрсатилгандек, яъни кўчатхонадаги тупроқ сатҳида қилиб экилади (ҳар бир турдаги
            пайвандтак учун ер сатҳидан пайванд жойини чиқиб туриш даражаси турлича бўлади).
            Экилган ҳар бир туп кўчатга 5 литр миқдорда бирламчи сув қуйиб, яхшилаб оёқ билан
            пресслаб  туриб  яна  тупроқ  чўкишини  ҳисобга  олган  ҳолда  бир  оз  қўшимча  тупроқ
            ташлаб  қўйилади.  Қаторларга  экилган  кўчатларни  марказдан  узоғи  билан  5  см.  гача
            фарқ қилган ҳолда экилса, келгусида техника воситаларини боғ қатор орасидан юриб
            агротехник  тадбирларини  бажараётган  вақтларида  дарахтларни  зарарламаслиги
            таъминланади.  Умуман  олганда  қуйидагиларга  боғ  экиш  жараёнида  амал
            қилишингизни тавсия қиламиз:
                Барча жараёнларни бажарилишида мутахассислар ёрдамидан фойдаланинг!
                Боғни бичишни катта аниқлик билан бажаринг!
                Боғга  кўчатларни  экмасдан  аввал  томчилатиб  суғориш  тизимини  ўрнатиб  уни
            ишлаш қобилиятини синовдан ўтказиб олинг!
                Агар  боғ  симбағазларда  парвариш  қилиш  усулида  режалаштирилган  бўлса,  у
            ҳолда устунларни аввалдан ўрнатиб олинг, ундан сўнг кўчатлар экилиши билан кетма-
            кет симларни тортиб боринг!
                Кўчатларни  совуқхонадан  олиб  келадиган  бўлсангиз,  ўртача  18  соатгача
            кўчатларни  оқар  сувга солиб қўйинг,  бунда танасига қуёш нурларини тушмаслигини
            таминланг!

                                                           53
   55   56   57   58   59   60   61   62   63   64   65