Page 61 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 61
Боғга шакл беришни бошидан хатога йўл қўймасдан бошланг, чунки хатоларни
тўғирлаш учун камида 2 йил қўшимча вақт сарфланади, яъни боғни ҳосилга кириши
камида 2 йилга сурилади!
Кўчатларни экишда чанглатувчи навларни экиш тартибига, яъни жойлашиш
тартибига катъий риоя қилинг!
Кўчатларни экиш вақтида албатта зарарланган катта илдизларни учини кесинг
ва Максим ХЛ ёки Селестоп илдиз дорилагичи билан ишлов беринг!
Кўчатларни ташиш, экиш ва бошқа вақтларда кўчатнинг пўстлоқ қисмига зарар
етишига йўл қўйманг!
Кўчатларни қаторларга тўғри жойлаштиринг!
Пайванд жойини ҳеч қачон кўмиб юборманг!
Келгусидаги шакллантиришга асосан ўткир қайчи билан шохларини кесинг!
Боғ экилгандан сўнг, шу куннинг ўзида суғоришни таминланг!
Кўчатларни танасини қуёш таъсиридан ҳимоялаш мақсадида оқланг!
Кўчат танасини шамолда қўзгалмаслиги учун симбағаз ёки бамбукларга боғланг!
Кўчатлар ўз жойларига экилгандан сўнг, албатта тагидан ортиқча ҳавони
чиқариб юбориш учун яхшилаб сув кўйиб пресланг!
Барча ишларни қисқа муддатда ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ
рио қилган ҳолда бажаринг!
Боғ экиш жараёни келгусида шакл бериш тартибларига ҳам тўғридан тўғри
боғлиқлигини унутмаган ҳолда турли хил шакл бериш тартибларидан айримларини
қуйида кўриб чиқамиз. Шакл беришда хозирги кунда турли симбағазлар (шпалерлар),
бамбуклар ёки эркин ўстириш усулларидан фойдаланилмоқда. Ҳар бир усулни ўзига
яраша устунлик ва камчиликлари бор бўлиб, боғбон аввалдан бир қарорга келган
ҳолда боғ қурилишини амалга ошириши керак бўлади.
54