Page 62 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 62
II. Мевали боғларга шакл бериш.
Боғларга шакл беришда боғдаги мева тури, унинг нав хусусиятлари ва
тарбиялаш усулига асосан амалга оширилади. Шакл беришни ҳам турли вақт ва турли
шаклларда амалга ошириш мумкин. Эрта баҳорги шакл бериш асосан дарахтни
ўстиришга қаратилган тадбирдир. Чунки, дарахтларни янги шохлари кесиб туриш
орқали, ёш дарахтни керакли хажмга қадар ўстириш имкониятини беради. Шунингдек
дарахтни керакли хажмга етказиб олингандан сўнг, кечиктириб кесиш ёки ёзги кесиш
орқали дарахтларни кучли ўсиб кетишини олди олинади. Дарахтдаги қуриган ва
синган шохларни кесиш ишлари мавсумнинг ҳамма вақтида оширилиши зарур. Зеро
зарарланган шох дарахтни қуришига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Юқорида айтиб
ўтганимиздек, замонавий интенсив боғ талабларига жавоб берувчи дарахт танасини
шакллантириш учун, шакл бериш ишлари малакали мутахассислар томонидан амалга
оширилади.
Қуйида мисол сифатида олма дарахтини симбағазда парваришлаш учун шакл
бериш ҳамда симбағазга шохларни боғлашни кўриб чиқамиз. Олма дарахтини
симбағазда ўстиришда ҳам турли хил парваришлаш усуллари бор.
Интенсив боғларда шакл бериш асосий талаблар:
Мутахассислар билан боғни қуришдан аввал қандай усулда (Татура, веретино, ваза
в х.к.зо) шакллантирилиши кераклигини келишиб олиш ва унга қатъий риоя қилган
ҳолда фақат мутахассисларга шакл бериш ишларини юклаш;
Санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, фақат ўткир асбоблардан
фойдаланиш, асбобларни ҳар куни дезинфекция қилиш;
Нав хусусиятидан келиб чиқиб, кесиш давомийлиги ва вақтига амал қилиш (баҳор,
ёз);
Дарахтнинг асосий шохи (лидер) юқорига тоғри чизиқ бўйлаб ўсишини
таъминлаш, яъни асосий шохларни ёнбошлаб эгилишига йўл қўймаслик;
Ён шохлар асосий шохнинг 50% қалинлигига етганда кесиш;
Сўрувчи шохларни олиб ташлаш ёки қисқартириш;
Трактор йўлига ўсиб чиқиб халақит берувчи новдалар доимий равишда кесиб
туриш ёки симбағазга боғлаш орқали техника воситалари йўлидан четлатиш;
Синган, қуриган ва тузалмас касалликларга чалинган шохларни кесиб олиб
ташлаш ва заруратга қараб чуқурга кўмиш ёки ёқиб юбориш;
Дарахт ичкарисига ўсувчи шохларни қисқартириш ёки кесиб олиб ташлаш;
Пастга қараб эгилиб ўсаётган ёки ерга тегиши мумкин бўлган шохларни кесиб
ташлаш;
Айри шаклида ўсаётган шохларни пасткисини кесиб ташлаш;
Доимий равишда дарахт шохларини симбағазларга боғлаб бориш;
Дарахтни вегетатив ва репродуктив ҳолатини мувозанатда ушлаш;
Дарахтларни эрта ҳосилга киришига ёрдам бериш;
Юқори ҳосилдорликни таъминлашда ёрдам бериш;
Ҳосилни кўтариб туриш учун мустаҳкам дарахт скелетини барпо қилиш;
Дарахт танаси ихчам ҳамда агротехник тадбирларни, яъни кесиш боғлаш, кимёвий
ишлов бериш ва ҳосилни териш учун қулай бўлиши керак;
55