Page 63 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 63
Фотосинтез ходисасидан максимал даражада фойдалана оладиган, яъни мевалар
қуёш энергиясидан оптимал фойдалана оладиган бўлиши керак;
Дарахтларни турли ноқулай шароитларга чидамлилигини ошириш.
Шакл беришда дарахт танасидаги барг ва меваларни пишишини тезлаштиришда
ва ҳосилдорликни ошишида тўғридан тўғри таъсир этишини эътиборга олиш
зарурдир. Хозирги замонавий олма ёки марказий лидер системада
шакллантириладиган мевали боғларда Марказдаги лидерни юқорига текис ўсишини,
қолган шохлардан кучли ўсишини (доминант бўлиши), ён шохларини ўсишини
сустлаштиришга қаратилган. Бунда марказдаги асосий лидердан бошқа скелет шохлар
аксарият ҳолда бўлмайди, яъни асосий лидердан ташқари бошқа шохларни ёши 4-5
ёшдан катта бўлмайди. Асосий шохдан горизонтга қараб ўсувчи шохлар нисбатан тез
ҳосилга кирувчи шохлардир, аксинча юқорига нисбатан тик ўсувчилари нисбатан
секин ҳосилга ётади. Бунинг асосий сабаби эса, юқорига ўсишни сустлаштириши ва
озиқа моддаларни қайта тақсимланиши ҳамда ўсиш гормонларини шохларни узунлиги
бўйича бир хилда тақсимланишидир.
Қуйидаги 31-расмда марказий лидер усулида дарахтларни парваришлашда турли
шохларни горизонт бўйлаб жойлашишига асосан ривожланиши акс этган.
31-расм. Асосий ва ён шохлар турига
асосан уларнинг ривожланиши.
1 – Асосий лидер шох
2,3,4,5 – турли шаклдаги ён шохларни
горизонт бўйлаб жойлашишига
асосан ривожланиши
1. Асосий лидер вертикал тик жойлашганлиги сабабли кучли ўсиш қувватига эга
бўлади.
2. Нисбатан юқорига тик ўсган шохлар асосий лидердан ортда қолади ва шохнинг
тагидаги шохлар ўсиши сустлашади.
3. Шох учи нисбатан горизонтал, бунда шохларни нисбатан бир текисда кучсиз
ўсиши кузатилади.
4. Шох горизонт бўйлаб ўсганлиги сабабли, шохнинг бошланишида сўрувчи
шохлар пайдо бўлади ва шохнинг учига яқин шохлар яхши ривожланмайди.
5. Шохнинг учи горизонтдан пастга эгиб ўстирилганлиги сабабли сўрувчи шохлар
ривожланган ва шох учидаги шохлар яхши ривожланмаган
Боғни бошланғич йилларида дарахтларни шакллантиришда, дарахтларни кучли
ўсишини ва зарур миқдордаги ён шохлар ва генератив куртакларни шакллантириб
олишга ҳаракат қилиш зарур. Шунинг учун асосий лидерни мевали дарахт навининг
физиологияси, пайвандтак хусусияти ва экиш схемасига асосан хозирги замонавий
боғларда кучли асосий лидер ҳамда қолган шохларни нав хусусиятига асосан ҳосил
56