Page 64 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 64
куртакларни нисбатан эрта шакллантириш мақсадида ён шохларни эгиш технологияси
қўлланилмоқда.
Олма дарахтини шакллантиришда яна бир қоидалардан бири асосий лидерга ён
шохларни қалинлиги 50% яқинлашганда ёки унга қадар 3-5 см қолдириб кесиш
усулини қўллашдир. Дарахт танаси максимал даражада ўсиб ўзига тегишли ҳудудни
эгаллагандан сўнг, дарахтларни ўсишдан ушлаб туриш мақсадида бир йиллик навдани
битта куртак қолдириб қолганини кесиб ташлаш орқали ҳар йили циклик равишда
ушбу тадбир қайта қайта амалга оширилиб борилади. Шундагина дарахт хажми
ўзгармасдан сақланиб қолинади. Хозирги кундаги интенсив боғларда “Тик веретено”
(Голандияда яратилган), “Пиллар” (Францияда яратилган) усулларидан кенг
фойдаланилиб келинмоқда. Эркин тик ўстириш усулидан фарқли равишда бу
усулларда ён шохлар узунлиги анча чегераланганлиги сабабли ҳам уларни жуда ҳам
зич экиб парваришлаш мумкинлигидир. Бундай боғларга гектарига 2000 туп ва ундан
юқори миқдорда нав ва пайвандтак туридан келиб чиқиб кўчат экилади.
Бундай боғлар қатор орасида 3 метрдан 4 метргача ва кўчатлар ораси 0,5 метрдан 1,5
метргача схемаларда жойлаштирилиши мумкин. Боғ яратишда аксарият ҳолда 1 ёшли
кўчатлардан фойдаланилади, бунда янги экилган кўчат сифати ва тупроқнинг кучига
асосан кўчатлар кесилади. Кўчатлар бақувват ва унумдор тупроқ бўлса 1 метр
атрофида, тупроқнинг унумдорлиги паст ҳамда кўчатлар кучсиз бўлса 0,7 метр
атрофида қилиб асосий марказий кесилади. Аммо жуда
зич боғ барпо қилинаётган бўлса, бунданда юқорироқдан кесиш орқали нисбатан
кучсиз шохларни шакллантириш керак бўлади. Бунда экилган кўчатларнинг ён
шохлари нисбатан тик ўсган ҳамда 40 см дан пастда жойлашган бўлса бундай шохлар
тагидан халқа олдидан кесиб олиб ташланади акс ҳолда қолганлари қолдирилади.
Айни шу қолдирилган шохларда экилган йили ҳосил куртакларини шаклантириб
келгуси йилдан ҳосил бериши кутилади. Спур навлардан боғ қуришда, ушбу навнинг
ўсиш кучи ва шохлашини ҳисобга олиш зарур. Спур навларининг яна бир хусусияти
уларни кесилган жойидан лидер шохга
рақобатдош шохларни тик ўстириш
қобилиятидир, шунинг учун экилган йили
дарахтни умуман кесмасдан, биринчи
вегетация бошлангандагина лидерга
рақобатбардош шохларни синдириш
ишлари ушбу шохлар чиққан жойидан 35-40
см баландликда амалга оширилади.
Иккинчи йиллари эса фақат лидерга
рақобат қилувчи шохлар кесилиб бошқа
шохларга умуман тегилмайди, тегилса ҳам
фақат марказий лидер 4 дан бир ёки 3 дан
бир қисмига бир йиллик шох учидан
кесилиши мумкин. Айнан шуларни билган
мутахассисларгина боғларга тўғри шакл
беришлари ва дарахтларнинг узоқ умр ва
32-расм. “Пиллар” (Французча ўк) усулида шакл
бериш. юқори ҳосилдорлик потенциалларини
намоён этишда муҳим роль ўйнайди.
57