Page 65 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 65
32-расм. Чап тарафда (А) расмда тик веретено ва ўнг тарафда (В) расмда Грузбек
шаклида шакл бериш тартиби акс эттирилган. Спур навларини ўстиришда лидер шох
пастдаги рақобатчи шохга алмаштирилиши.
“Грузбек” кўринишида шакл бериш усулининг асоси ҳисобланади. Бундай
лидерларни ўзаро алмаштириш ишлари дарахтни максимал даражадаги баландлик
етказилгунига қадар амалга оширилади. Айни шу жараён туфайли дарахт танаси
зигзаг кўринишни олади. Бунда ён шохларнинг учлари кўпинча кесилмасдан
қолдирилади. Дарахт танаси керакли хажмга етгандан сўнг, (2,5 метр) фақатгина
лидерга рақобат қилиши мумкин бўлган шохларни минимал ҳаракатлар билан олиб
ташлаш мумкин бўлади.
Дарахт ҳосилга кириши билан аксарият
шохлар ҳосил юки таъсирида пастга қараб
эгилиши натижасида, эгилиш нуқтасида янги
шохларни ўсишига сабаб бўлади. Ушбу янги
ўсган навдаларнинг нисбатан горизонт бўйлаб
ўсганлари эски навдалар ўрнига қолдирилади
аммо юқорига тик ўсганлари сўрувчи шохга
айланмаслиги учун тагидан кесиб олиб
ташланади.
Ҳосилга ётган дарахтларни кесиб буташ
жараёнида келгусида меваларни қуёшдан
сақланиши ва шу билан бирга етарли
миқдордаги ёруғлик билан таъминланиши
муҳимдир. Кесиш жараёнида эски шохларни
кесиш ва янгиларига алмаштириш орқали
ҳосилдорлик даражасини ва дарахтларни
умрини назорат қилиш мумкин. Бунда доимий
равишда тик ўсувчи шохлар, нисбатан кучсиз
ўсувчи шохлар, ёш ҳосилли шох ёнида ўсаётган
катта ёшдаги ҳосилли шохлар, вилка шаклида
ўсаётган шохларнинг тагидагиси биринчи
навбатда кесиб олиб ташланиши керак бўлади.
Катта ёшдаги шохларни ўсаётган ерида ёш
33-расм. Францияда яратилган "Пиллар"
усулида олма дарахтига шакл бериш. шохлар бўлмаса уларни 4 смгача узунликда
кесиш орқали уйқудаги куртаклардан янги
навдалар олиш мумкин.
Ушбу усул Францияда ихтиро этилган бўлиб, дарахт танаси тик юқорига қараб
ўстирилади ҳамда шохларни ўзига хос усулда кесиш усули билан шохлатилади. Бунда
дарахт шохлари диаметри 1 метргача ва баландлиги ўртача 3 метргача бўлади. Дарахт
танасидаги шохларни барчаси ҳар йили кесиб турилади. Шохларни кесиш тартиби
кейинги 34-расмда кўрсатиб ўтилган. Дарахтда 1, 2 ва 3 ёшли шохлар доимий равишда
ривожлантирилиб борилади ҳамда шохлар 3 ёшдан кейин яна қайта тўнка қилиб кесиб
ташлаб ушбу шох учун жараён бошидан такрорланади.
58