Page 66 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 66
1-йил 2-йил 3-йил 4-йил
баҳор 3-5 см узунликдаги тўнкага
қолдирган ҳолда кесилгандан
сўнг, кейинги йилларда шохларни
алмаштириб кесиш орқали 3
ёшдан ортиқ навдалар
бўлмаслиги бу усулнинг асоси
ҳисобланади. Бунда асосий лидер
атрофида бир текисда ҳосил
куз звенолари шакллантирилади.
34-расм.
Ушбу усулда кесишда яна кесиш техникасида қуйидаги жиҳатларни ҳам ҳисобга
олиш керак бўлади:
Кесиш техникаси
Ишлатилаётган асбоблар
Кесиш вақти
Бугунги кунда интенсив боғларни кесишдаги усуллардан бири бу шохнинг
асосидаги халқасига тақаб кесиш қуйидаги 35-расмда акс эттирилган.
1.нотўғри: кичик тўнкача қолдирилган
2.нотўғри: жуда ҳам чуқур кесилган
3.Тўғри!
35-расм. Асос халқасига тақаб кесиш
Шохларни кесишда, асос халқасига тақаб кесиш, тўнкача қолдириб кесиш, шохга
ўтказиб кесиш, шох учини номига кесиш усуллари ишлатилади. Ҳар бир кесиш усулини
ишлатилишига ушбу шохни дарахтнинг қайси қисмида ва у горизонтга нисбатан қайси
бурчак остида ўсаётганлигига қараб танланади.
Масалан, новда халқаси ёнидан кесишни асосан нисбатан тик ўсувчи шохларни
яъни горизонтдан 45 даражадан ортиқ юқорига қараган шохлари кесилиб, бунда ҳеч
қандай тўнка ёки чуқур кесиб юборилишига йўл қўймаслик керак бўлади. Ушбу тик
ўсаётган навдалар ўрнида ҳосил шохларни ривожлантириш зарур бўлган ҳолларда,
шохларни 5 см гача бўлган тўнка қолдириб горизонтал кесиш орқали амалга
59