Page 67 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 67

оширилади, бунда навданинг пастки тарафидан ўсиб чиққан шохлар қолдирилади ва
            юқорига интилиб ўсган шохлар олиб ташланади.


                      1-йил                        2-йил                             3-йил


















                           36-расм. Шохнинг ўсиш кучини бошқа шохга ўтказиш орқали бошқариш

                  Кесилган  шохдан  аксарият  ҳолларда  горизонтал  йўналишда  ўсувчи  ҳосилли
            шохлар  ўсиб  чиқади.  Шохдан  шохга  ўтказиб  кесиш  усули  “Грузбек”  усулида  асосий
            лидер  шохни  ёки  ён  шохларини  усиш  кучини  сустлаштириш  ҳамда  шохнинг  ўсиш
            йўналишини ўзгартириш учун қўлланилади.
                  Ёнга  ўсувчи  шохларни  учини  икки  уч  куртак  узунликда  учидан  биринчи  йилни
            ўзидаёт кесилишини таъминлаш зарур.  Ёнга  ўсган ҳосил  шохларини  учини  бир неча
            куртак  олиб  ташлаш  орқали,  шохнинг  ўсиш  кучини  сустлаштириш  ва  ҳосил
            куртакларини ҳосил бўлишини таъминлаш мумкин. Ушбу амал ҳар йили такрорланади.
            Дарахт  катта  ёшга  етганда  лидер  шохни  мевалар  ёнғоқ  катталикка  етганда  ҳам
            кесилиши,  лидерни  анча  суст  ўсишига  сабаб  бўлади  (кечиктириб  кесиш).  Баҳорги
            кесишни эрта баҳордан то гуллаш бошлангунга қадар ҳаво ҳарорати -7 кам бўлмаганда
            амалга  ошириш  мумкин.  Ушбу  вақтда  ҳосилни  кўриб  туриб  дарахтни  юклаш  орқали
            дарахтни  ортиқча  ўсиб  кетишини  олдини  олиш  мумкин.  Катта  боғларда  аввал
            нисбатан ёши катта ва эртаки навлардан бошлаб, сўнг нисбатан ёш совуққа чидамсиз
            ва кечки навларни кесиш тавсия қилинади.
                  “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг ҳам оз бўлур” деган мақолга риоя қилинг,
            яъни  кесишни  максимал  даражада  тезлаштириш  ва  осонлашлаштириш  учун  катта
            хажмдаги  қайчи  ва  арралардан  фойдаланиш  мақсадга  мувофиқ.  Одатда  бундай
            қайчилар  35  мм  гача  бўлган  шохларни  ҳам  қийналмасдан  кесиш  қобилиятига  эга
            бўлади.  Иш  давомида  ва  кун  якунида  асбобларни  албатта  1%  хлорли  ёки  мис
            купоросли  эритма  билан  дизенфекция  қилишни  унутмаслик  керак.  Кесилган
            кесимларни  2  смдан  йўғон  бўлган  навдаларни  1%  мис  купороси  билан  турли
            касалликларга  қарши  профилактик  ишлов  бериш  керак  бўлади.  Демак,  дарахтларга
            шакл  беришда  қуйидагиларни  эътиборга  олган  ҳолда  амалга  оширилишини
            юқоридагилардан билган ҳолда қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин.
                  Мутахассислар билан боғни  қуришдан  аввал  қандай  усулда  шакллантирилиши
            кераклигини келишиб олиш ва унга қатъий риоя қилган ҳолда фақат мутахассисларга
            шакл бериш ишларини юклаш;
                  Шакл  бериш  усулини  танлаш  (Татура,  веретино,  ваза  в  х.к.зо)  ва  унга  йиллар
            давомида қатъий риоя қилиш;
                  Санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, фақат ўткир асбоблардан
            фойдаланиш, асбобларни ҳар куни дезинфекция қилиш;




                                                           60
   62   63   64   65   66   67   68   69   70   71   72