Page 68 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 68
Нав хусусиятидан келиб чиқиб, кесиш узунлиги ва вақтига амал қилиш (куз-
баҳор, ёз);
Дарахтнинг асосий шохи (лидер) юқорига ўсишини таъминлаш, яъни асосий
шохларни ёнга эгилишига йўл қўймаслик;
Ён шохлар асосий шохнинг 50% қалинлигига етганда кесиш;
Сўрувчи шохларни олиб ташлаш ёки қисқартириш;
Трактор йўлига ўсиб чиқиб халақит берувчи новдалар доимий равишда кесиб
туриш ёки симбағазга боғлаш орқали техника воситалари йўлидан четлатиш;
Синган, қуриган ва тузалмас касалликларга чалинган шохларни кесиб олиб
ташлаш ва заруратга қараб чуқурга кўмиш ёки ёқиб юбориш;
Дарахт ичкарисига ўсувчи шохларни қисқартириш ёки кесиб олиб ташлаш;
Пастга қараб эгилиб ўсаётган ёки ерга тегиши мумкин бўлган шохларни кесиб
ташлаш;
Айри шаклида ўсаётган шохларни пасткисини кесиб ташлаш;
Касалланган шохларни кесганда доимий равишда кесиш асбобларини
дизинфекция қилиш;
Доимий равишда дарахт шохларини симбағазларга тўғри боғлаб бориш;
Умуман олганда юқори ҳосил олиш учун дарахтларни вақтида керакли ўғитлар
билан озиқлантириш, касаллик ва хашаротлардан ҳимоялаш ҳамда дарахтга тўғри
шакл бериш ҳамда шохларни симбағазларга боғлаш билан билан таъминланади.
Симбағазда олма боғини парваришлашда, дарахтнинг танаси ва шохларини
доимий равишда нав хусусиятига асосан симбағазга янги шохларни доимий равишда
боғлаб туриш керак бўлади. Чунки, М9 пайвандтакида янги ташкил этилган боғдаги
дарахт кўчатлари тупроқ турига асосан 400 суткадан 800 суткагача бўлган вақт
оралиғида тупроққа яхши ўрнашиши мумкин, хаттоки ўрнашиб бўлгандан сўнг ҳам бу
пайвадтагдаги дарахтлар ўзларининг ҳосилларини кўтара олмасдан синиши,
ағдарилиши мумкин. Шунинг учун симбағазга дарахт танасини олма навининг
физиологик хусусиятига кўра шохларни горизонтга нисбатан турли бурчак остида
боғлаш керак бўлади. Масалан, Голден дилишес ва Грани смит навларини горизонтга
паралел равишда, Старт кримпсон ва Жеромин навларини вертикал танага нисбатан
75 даража остида ҳамда Фуджи ва Пинк леди навларига ўхшаган навларни вертикал
танага нисбатан 100 даража остида эгиб боғлаш тавсия қилинади. Шохларни боғлашда
дарахт барглари чиқмасдан туриб куз ва эрта баҳорда ҳамда ёзда мевалар ёнғоқ
катталикдан ўтганда амалга оширилади. Бунда шохларни сиқиб боғламаслик ва
боғлаш материалларини эластик чўзилувчанлигига ҳамда шохни шамол таъсирида
симга ишқаланиб зарарланмаслигига ҳам эътибор бериш зарур. Юқоридаги барча шакл
бериш усулларидан ташқари эркин усулда ҳам тарбиялаш усуллари бор. Бунинг учун
эркин ўсувчи дарахт ва ундаги меваларни кўтариб туриш қобилиятига эга бўлган
ММ106 сингари пайвандтакларидан фойдаланиш мумкин. Ушбу пайвандтакда нав ва
келгусидаги шаклга қараб 4х2 метрдан 5х3 метргача бўлган схемада боғларни барпо
қилиш тавсия қилинади.
61