Page 69 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 69

Лекин,  ушбу  қисқа  қўлланмада  қуйида  айрим  данакли  меваларни  ҳам  шакл
            бериш  усуллари  тўғрисида  тўхталиб  ўтамиз.  22-расмда  татура  шаклида  шафтоли
            тарбияси  кўрсатилган,  бунда  асосий  шохни  тўғри  чизиқ  бўйлаб  ўстириш  мақсадида
            бамбуклар  боғланган.  Ҳаммамизга  маълумки,  шафтоли  дарахтида  биринчи  йилнинг
            ўзида шохлар  ўсиши  жараёнида  ҳосил  куртаклар  шаклланиши мумкинлиги,  иккинчи
            йилдан  бошлаб  ҳосил  олиш  имкониятини  беради.  Фақат  шохларда  шаклланган
            ҳосилни  кўтариб  туриши  учун  дарахт  шохларининг  кучи  етмаганлиги  сабабли  унга
            тиргак  сифатида  устунли  симбағазлардан  фойдаланиш  орқали  катта  миқдордаги
            ҳосилни эртароқ етиштиришимиз мумкин бўлади.

























                             37-расм. Татура кўринишидаги симбағаздаги шафтоли боғи кўриниши.

                     Агарда  Ваза шаклида шафтоли тарбияланадиган  бўсла,  биринчи  йилда  пайдо
            бўлган  катта  миқдордаги  ҳосилни  олиб  ташланмаса  дарахтни  асосий  шохларини
            синишига  сабаб  бўлиши  ва  оқибатда  ҳосилдорликни  тушишига  сабаб  бўлган  ҳолда,
            дарахтни  касалланишига  олиб  келади.  Кейинги  38-расмларда  олхўри  (а)  ва  ўрик  (б)
            дарахтларини симбағазсиз усулда ўстириш усуллари кўрсатилган.























                               (а)                                             (б)
                       38-расм. Олхўри ва ўрик дарахтларини бамбукда тарбиялаш усули акс эттирилган.




                                                           62
   64   65   66   67   68   69   70   71   72   73   74