Page 70 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 70
Бамбук ёрдамида экилган ҳолда ҳам катта миқдорда ҳосил олиш мумкин
бўлади, бунда симбағаздаги ҳосилдорликка нисбатан 10-15% камроқ ҳосил олиш
мумкин бўлади.
Гилос учун эса, симбағаз усули 39-расмда тик симбағаз усулида тарбиялаш
ва 40-расмда Испанча шохлатиш (кўп лидерли), парваришлаш усуллари кенг
қўлланилиб келинмоқда, гилос дарахтини биринчи йилда куртаклардан шохлар
ўсиши, иккинчи йили ҳосил куртаклар шаклланиб, учинчи йилда чангланиш яхши
бўлса, ҳосил пайдо бўлади, шунинг учун шакллантириш жараёнини аввалдан
режалаштирилган шакл бўйича шакллантириш керак бўлади.
39-расм. Тик симбағаз усулида тарбиялаш
40-расм. Испан усулида (кўп лидерли) гилос
дарахтларини тарбиялаш.
Ҳар бир шакл бериш ўзига яраша камчилик ва афзалликларига эга.
Афзалликларига эрта ҳосилга киритиши, кўпроқ бошланғич ҳосил олиш имконияти
кабилар бўлса, ва аксинча камчиликлари, бошланғич харажатларни кўплиги (устунлар,
симлар, кўп миқдордаги кўчат, боғлаш материаллари), ишчи кучига бўлган талаб
юқорилигидир. Симбағаз усулида боғларни шакллантириш жараёнида доимий
равишда шохларни горизонт бўйлаб вақти-вақти билан тез-тез боғлаб бориш керак
бўлади.
Испан усулида шакллантириш жараёнида эса, боғ экилган йилдан бошлаб
ҳисоблаганда бешинчи йилдан бошлаб ҳосил олишни режалаштириш мумкин. Испан
усулида бошланғич сармояни нисбатан камлиги (камроқ кўчат, симбағазлар учун
харажат шарт эмас, иш кучига нисбатан камроқ талаб) афзалликлари бўлса, камчилиги
эса, биринчи ҳосил олиш учун нисбатан кутиш вақти узоқроқ. Шуни эсда тутингки,
асосий шохга яқинроқ жойда жойлашган мева нисбатан йирикроқ бўлади, асосий
шохдан мева жойлашииши қанчалик узоқ бўлса мева ҳам нисбатан майдалашиб
боради.
63