Page 72 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 72
III. Боғни бегона ўтлардан тозалаш.
3.1.Бегона ўтлар билан курашишда ишлатиладиган ускуналар намунаси.
Ҳозирги кунда замонавий интенсив боғлар ораси бегона ўтлардан тўлиқ
тозалаш орқали ёки қатор орасига махсус сидерат ўсимликларни экиб мулча ҳосил
қилиш орқали бегона ўтларни назоратини йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, бегона
ўтларга қарши кураш ишлари турли гербицидларни қўллаш ёки механик усул ҳамда
қўл меҳнати орқали амалга оширилиши мумкин. Ҳаммага маълумки қўл меҳнати
билан бегона ўтларга кураш ишлари бир мунча куп вақт ва маблағ талаб қилади.
Шунинг учун, хозирги кунда замонавий катта майдонлардаги боғларни бегона ўтларни
тозалашда механик усулда тозалаш ускуналари 42-расм, қўлланилаётган гербицид ва
уларни қўллаш учун ускуналар ҳамда кейинги бўлимда мулчалаш ва махсус газон
турларини экиш орқали (сидерат ўсимликлар) бегона ўтлардан тозалаш усуллари
хақида маълумот берилади. 42-расмнинг юқоридаги биринчи расмида қатордаги
кўчатлар атрофидаги бегона ўтлардан тозалаш механизми, бунда сенсорлар
кўчатларни зарарланишини олдини олади. Кун давомида 10 гектаргача боғ қаторлари
тозалаш қувватига эга.
42-расм. Боғ қаторлари бегона ўтлардан тозалаш механизмларидан наъмуналар
Чапдаги расмда дискли ва ўнгда роторли бараналаш механизми наъмунаси
65