Page 73 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 73
Боғдаги бегона ўтларга қарши ускуналарни боғни лойихалаш жараёнидаёк
тўғри танланиб олиниши керак, акс ҳолда кейинчалик турли хил қийинчиликлар
юзага келиши мумкин. Танланаётган механик ускуна боғнинг қатор оралиғи ва
тракторларга мос келиши керак. Шундагина максимал даражада унумдорликка
эришиш мумкин бўлади.
Бегона ўтларга қарши курашишнинг яна бир усули бу гербицидларни қўллаш
орқали амалга оширилади. Бунда кўлланилаётган гербициднинг 1 чи навбатда боғдаги
дарахтлар ва меваларга салбий таъсирига, бегона ўтларни турига асосланган ҳолда
амалга оширилади. Хозирги кунда хорижий ва маҳаллий боғларда Регулон супер,
Ураган форте, Фюзелад форте, Алион каби гербицидлар қўлланилиб келинмоқда. Ушбу
гербицидларни шамол бўлган вақтларда ишлатиш тавсия қилинмайди. Ҳар бир
гербицидни боғдаги дарахтлар ва бегона ўтларга нисбатан таъсир этиш вақти ва
доираси мавжуд. Қуйидаги 15-жадвалда ушбу гербицидлар тўғрисида маълумот
келтирилди.
15-жадвал
Таъсирчан 1 га майдонга
Гербицид Таъсир этувчи Қўллаш бўйича алоҳида
номи моддаси бегона ўтлар тавсия этилган тавсиялар
номи меъёр (литр/кг)
Регулон Бир йиллик Бегона ўтларнинг яшил
супер Дикват 200 г/л бегона ўтлар 2-3 қисмига таъсир қилади
Тупроқ намлиги 70 % дан кам
Бир йиллик ва
Ураган Глифосат 500 бўлмаслиги, печак учун
форте г/л калий тузи кўп йиллик 4-5 гуллаш даврида қўллаш
бегона ўтлар
афзал
Тупроқ намлиги 70 % дан кам
Фюзелад флуазифоп-п- Икки паллали 2-3 бўлмаслиги, қамишга қарши
форте бутил 150 г/л ҳамда бир қўллашда унинг бўйи 0,7-1,0
йиллик ва кўп метр бўлиши тавсия этилади
йиллик Тупроқ устига бегона ўтлар
индазифлам
Алион ғалладошлар 0,15-0,2 униб чиқмасдан аввал
500 г/л
қўлланилади
Юқоридаги жадвалда кўрсатилган гербицидларни қўллашда 200 дан 400
литргача сувли эритма учун сув ишлатиш тавсия қилинади. Шунингдек гербицидларни
қўллашдан аввал қадоқ устидаги қўлланма билан таънишиб чиқиш барча хавфсизлик
қоидаларига роя қилган ҳолда қўлланг. Хозирги кунда хорижий мамлакатлар
талабларига асосан гербицидларни ишлатиш бўйича бир қанча чекловлар мавжуд,
шунинг учун экспорт қилинадиган меваларни етиштиришда гербицидларни қўллашда
эътиборли бўлишингиз ёки бўлмаса қуйидаги инновацион махсус гербицид пуркаш
механизм ва мосламалардан фойдаланишингиз мумкин. Ушбу механизмлар
гербицидларни самарадорлигини сақлаб қолган ҳолда уларнинг 1 гектарга
сепиладиган сарф меъёрини 80% гача камайтириш имкониятини беради. Ушбу
механизмларнинг ташқи кўринишини 43-расмдаги наъмуналарда кўришимиз мумкин.
66