Page 75 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 75
Ушбу гербицид сепиш қурилмаларининг иш унумдорлиги ҳам оддий сув
аралашмаси билан ишлов бериш қурилмаларига нисбатан ҳам 2 баробар юқоридир.
Энг асосийси гербицид сарф меъёрини камайиши, келгусида маҳсулот таркибида
гербицид қолдиғини камайтириш ҳамда иқтисод қилиш имкониятини беради.
Боғ қатор орасини газон экиш ёки мулчалаш усуллари орқали ҳам бегона
ўтлардан тозалаш мумкинлигини юқорида айтиб ўтгандик. Қатор орасини мулчалаш
орқали, тупроқни кислород билан бойитиш, фильтрацияни яхшилаш,
ёғингарчиликдан сўнг техника воситалари киришига имкон бериш, тупроқнинг гомус
(унумдор) қатламини ошишига кўмаклашиш, фойдали микроорганизмларни кўпайиши
учун шароит яратиш, бегона ўтларни камайтириш, боғнинг ҳароратини мўтадиллаш
ҳамда тўкилган меваларни механик шикастланишини камайтириш каби афзалликлари
мавжуд.
44-расм. Қатор орасига сидерат ўсимлик экилган
Қатор орасига сидерат ўсимлик экилган бўлиб, фақатгина дарахт қатори 1,2
метр кенгликда очиқ тупроқ кўринишида қолдирилган. Ушбу усулни асосий
камчилиги ўртача 15 кунда ўтларни ўриб майдалаб ер майдонига сочиш ишларини
зарурлигидир.
Об-хавонинг салбий таъсиридан дарахтларни ҳимоялаш бўйича агротехник
тадбирлар. Ўзбекистон мўтадил иқлим минтақасида жойлашганлиги учун ёзда жуда
иссиқ ва қишда жуда совуқ бўлади. Айрим вақтларда қишда бирданига об-хавонинг
кескин исиб кетиши ёхуд баҳорда кунлар исиганда дарахтлар уйғонгандан сўнг
хавонинг кескин совиб кетиши, дўл ёки селларнинг ёғиши ҳамда ёзда ҳаддан ташқари
куннинг исиб кетиш каби ҳолатлар дарахтлар ва ундаги меваларга ўзининг салбий
таъсирини кўрсатади. Айни юқоридаги салбий таъсирлар туфайли турли хил
касалликларни ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
68