Page 76 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 76

Хулоса  қилиб  айтадиган  бўлсак,  табиатнинг  юқоридаги  зарарларини
            камайтириш  учун  доимий  равишда  ўз  вақтида  агротехник  тадбирларни  сифатли
            ўтказилишига эътибор қаратиш лозим.

                    Қишда боғга яхоб сувини бериш орқали дарахтларни эрта баҳорда 1 хафтага
            кечроқ уйғотиш ҳамда касаллик ва хашаротлардан ҳимоялаш мумкин.
                    Дарахт  танасини  қуёш  таъсиридан  ҳимоялаш  мақсадида  қишда  ва  бошқа
            мавсумларда оқлаш, қуёшни қайтарувчи матолар боғлаш ёки боғ устини соя қилувчи
            сеткалар билан ёпиш зарур.
                    Дарахт  танасини  механик  зарарланишидан  ҳимоялаш  зарур,  яъни  техника
            воситали, асбоб ускуналар, дўл, сел ва бошқалардан.
                    Ўз вақтида керакли озиқа моддалар билан озиқлантириш.

                    Ўз вақтида керак меъёр асосида боғни суғориш.
                    Шакл бериш ва дарахтларни симбағазларга тўғри боғланишини таъминлаш.
                    Меваларни териб бўлгандан сўнг, боғни қиш мавсумига тайёрлаш зарур, яъни
            кузги  озиқаларни  бериш,  дарахт  ва  ток  тана  шохларини  пишириш  бўйича  ишларни
            амалга  ошириш  керак,  ушбу  қиланадиган  ишлар  алоҳида  ҳар  бир  мевалар  учун
            талабига асосан кейинчалик ушбу қўлланмада кўриб чиқамиз.
                    Бундан ташқари қишлашга кириб кетаётган ток, анжир ва анор дарахтларини
            албатта совуқдан сақлаш мақсадида кўмиш керак, чунки ўртача 5 йилда хаттоки энг
            жанубий  ҳудудларда  Сурхондарё  вилоятида  ҳам  совуқ  уриб  кетиши  ва  дарахтларни
            қайта ўстириб ҳосилга тайёрлаш учун яна бир неча йил зарур бўлаётганлиги ҳеч кимга
            сир  эмас.  Албатта  кўмиш  тадбирини  амалга  оширинг  ва  ҳар  йил  бир  меъёрда  ҳосил
            олинг!












































                                                           69
   71   72   73   74   75   76   77   78   79   80   81