Page 77 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 77
IV. Боғни йил давомида озиқлантириш.
Боғни ташкил қилишдан аввал тупроқ ва сув таҳлилини қилиш ва зарурий озиқа
элементларини таҳлили, боғ тури, нави, ёши, ҳосил миқдорини хисобга олган ҳолда
келгуси барг ва тупроқдан озиқлантириш ишларини йўлга қўйиш керак бўлади.
Шуларни хисобга олган ҳолда дарахтларда озиқалар етишмаса ёки бирорта элемент
кўпайиши қандай намоён бўлиши ҳамда турли ўғитларни аралашиши, минерал ўғит ва
маҳаллий ўғитлар таркиби, ҳамда барг, тупроқ ва томчилатиб суғориш тизими орқали
озиқлантириш бўйича маълумотларни кўриб чиқамиз.
4.1. Озиқа режимини бузилиши
45-расм.
Дарахтларни озиқа режими бузулишини уни барг ва меваларининг кўриниши
орқали ҳам, ҳамиша билиб боришимиз мумкин (45-расм).
Азот элементи етишмовчилигида, - дарахт барглари оч яшил тусда бўлиб,
бошқа дарахтларга нисбатан суст ривожланади, шунинг учун эрта баҳорда ва ёз
ойларида дарахтга азот элементи нисбатан кўпроқ керак бўлади. Азот элементи
кўпайиши эса, дарахтдаги гулкуртаклар сонини камайтиради ва Кальций элементини
сингишига тўсқинлик қилади.
70