Page 78 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 78

Олтингугурт  элементи  етишмовчилигида,  -  оқсиллар  ва  аминокислоталар
            синтези  секинлашади.  Айни  шу  сабабли  худди  азот  етишмовчилиги  каби
            кўринишидаги  ҳолат  кузатилади,  ўсимлик  ўсиши  сустлашади,  барглар  кичраяди,
            новдалар  узунлашади,  барг  ва  куртаклар  қариган  (дағаллашган)  тус  ола  бошлайди.
            Тупроқ таркибида гомус миқдори кам бўлган ерларда олтингугурт тақчиллиги кўпроқ
            учрайди.
                     Фосфор  элементи  етишмовчилиги  кузатилганда,  -  мевали  дарахтлар
            барглари қалинлашиб, барг учлари бир оз пастга буралади, барглар ингичкалашади, ёш
            новдалар  оч  қизил  тусга  кира  бошлайди.  Фосфор  элементи  мевали  дарахтни  эрта
            ҳосилга  ётишини,  мевада  шакар  миқдорини  ошишида,  курғоқчилик  ва  совуққа
            чидамлилигини ошишида ёрдам беради.
                     Калий  элементи  етишмовчилигида,  -  барглар  жилкалари  оралиқларида
            хлороз  кузатилиши  ёки  бўлмаса  мевали  дарахтларда  баргларни  очариши  ва  сўнгра
            барг  четларини  тим  қора  сариқ  куйганга  ўхшаш  рангга  кириши  билан  белгиланади.
            Калий  элементи  мевали  дарахтни  совуққа  ва  қурғоқчиликка  чидамлилигини,
            замбуруғли касалликларга бўлган чидамлиликни оширади.
                     Бор  элементининг  етишмаслиги,  -  оқибатида  дарахтларда  куртаклар

            ёзилиши бир хафтага кечикади, дарахтнинг тугиши ёмонлашади, барглар майдалашиб
            қалинлашади,  новдаларнинг  ўсиши  сустлашиб  учлари  супурги  кўриниш  олади,
            меваларда  ёрилиш  кузатилади,  кальций  элементини  сингишига  тўсқинлик  қилади,
            мевалар  шакли  бузилиб  ичи  қуруқ  ва  ғовак  кўринишга  келади,  тугунлар  ораси
            қисқариб розетка ҳосил қилади. Бор элементи керагидан ошиб кетса, мева муддатидан
            аввал пишиб тўкилиши кузатилади.
                     Магний  элементини  етишмаслиги,  -  натижасида  дарахт  барглари  эрта
            тўкилади, меваларни майда бўлиб қолишига сабабчи бўлади. Шунинг учун магний ва
            калий элементларини кальций элементидан кўпайиб кетишига йўл қўймаслик керак.
                     Миснинг  етишмаслиги  оқибатида,  -  мевали  дарахт  баргларида  жигарранг
            тусли  доғлар  пайдо  бўлади,  шохларнинг  учларидаги  барглар  чеккалари  оч  тусга
            киради, барглар деформацияланиб тўкила бошлайди.
                     Рух  элементи  етишмаслиги  оқибатида,  -  мевали  дарахт  шохлари  учларида
            барглар зичлашиб, майда қаттиқ ва дағал тус олади. Барглардаги томирчалар орасида
            хлороз  ривожланади,  фосфор  ва  кальций  меъёридан  ортиқлиги  рухни  сингишига
            тўсқинлик  қилиши  мумкин.  Рух  элементи  ўз  навбатида  азот  элементини  яхши
            сингишига ёрдам беради.
                     Марганец  элементи  етишмовчилигида,  -  барглар  жилкалари  оралиғида
            хлороз  ҳамда  ола  чипор  тусга  кириши  ҳамда  барг  бандлари  мўртлашиб  қолиши
            кузатилади.
                     Темир  моддаси  ўсимликда  етишмаётганлиги  кузатилганда,  -  барг
            томирчалари орасида хлороз кузатила бошлайди, бунда ёш барглар биринчи навбатда
            зарарланиб некрозга айланиши мумкин. Сув ва тупроқнинг РН (ишқорийлик даражаси)
            юқори  бўлган  жойларда ўсимлик  томонидан темирнинг  ўзлаштирилиши  бикарбонат
            ионлари туфайли бир оз қийинлашади.
                     Кальций элементининг етишмаслиги оқибатида, - дарахт шохлари учларида
            хлороз  ва  мевалар  юзасида  доғ,  ёриқлар,  деформацияланиш,  ботиқ  доғлар  ҳосил
            бўлади. Кальций етишмовчилигини азот элементи ҳам меёридан 3 мартта ошиб кетган

                                                           71
   73   74   75   76   77   78   79   80   81   82   83