Page 79 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 79
ҳолатларда, мевалар ичидан бошлаб чиришини ҳам кузатиш мумкин. Шунинг учун
мевалар ғўралиги вақтида кальций нитрат ўғити билан озиқлантириш керак бўлади.
Молибден элементи, - ўсимлик томонидан азотни сингишига ёрдам берадиган
элементлардан бири. Ушбу элемент етишмовчилиги азот элементи етишмовчилигида
намоён бўлганга ўхшаш аъломатлар яъни нуқтасимон доғлар (кейинчалик бу доғлар
ўрнидаги тўқималар қуриб қолади) ёки бўлмаса баргларда мозаик доғлар кузатилади.
Кремний элементи, - баргларни механик мустаҳкамлигини, замбуруғли
касалликларга чидамлилигини оширади, сув тақчиллигини асоратларини
камайтиради, озиқа моддалар баланси бузулишлари таъсирини камайтиради, оғир
металларни токсик зарарини камайтиради, шўрланган тупроқни ва экстремал
ҳароратларни ўсимлик томонидан ўтказилишига ёрдам беради, яъни бир сўз билан
айтганда ўсимлик иммунитетини оширади. Бундан ташқари илдизлар массаси ҳам
ошишига кўмаклашиб, ўсимлик томонидан сув тақчиллиги шароитида ўсимлик
тўқималарини сув билан таъминлашига ижобий таъсир кўрсатади. Кремний элементи,
тупроқ таркибида марганец ва алюминий элементларини кўп бўлгандаги салбий
таъсирини ҳамда кадмий элементини салбий таъсирини камайтириб ўсимликка
ижобий таъсир кўрсатади.
Дарахтдаги ҳолатга кўра тахминий етишмаётган элемент турини аниқлаш
бўйича маълумот келтириб ўтамиз.
16-жадвал
Дарахтдаги аъломатлар белгиси N P K Mg Fe Cu Zn B Mo Mn
Ёш баргларни сарғайиши
Ўрта қисмдаги баргларни сарғайиши
Эски баргларни сарғайиши
Жилкалар оралиғи сарғайиши
Эски баргларни тўкилиши
Барглар юқорига буралиши
Барглар пастка буралиши
Ёш барг четлари куйиши
Эски барг четлари куйиши
Ёш барглар бужмайиши
Қуриш
Сўлинқираган барглар, ривожи ёмон
Тўқ яшил барглар/банди ва барглар сиёхранг
Барглар оч яшил тусда
Баргларда доғлар
Ўсимлик танасини чўзилиши
Шохларни юмшаши
Қаттиқлашиш, шохлар синувчан
Ёш шохчалар қуриши
Илдизларни ўсиши сустлашиши, ривожи йўқ
Дарахтни сўлиши
72