Page 80 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 80
Ушбу юқорида санаб ўтилган элементларни етишмаслиги ёки ҳаддан зиёд кўплиги
оқибатида мевали дарахтлар ривожланиши ва яхши ҳосил беришини кутиб
бўлмайди. Шуларни ҳисобга олиб озиқлантириш вақти ва меъёрга қатъий амал
қилинг!
Дарахтларда нафақат модда етишмовчилиги балки, айни шу моддаларни кўпайиб
кетиш ҳолати ҳам учраши мумкин.
Азот элементи кўпайиб кетса, - дарахт барглари катталашади, тўқ яшил
тусга кириб мевалар пишиши бир оз секинлашади.
Фосфор элементи кўпайиб кетса, - темир ва рух элементини
ўзлаштирилиши сустлашишига ва барглар жилкалари орасида хлороз кузатилади.
Калий элементи кўпайиб кетса, - ўсиш сустлашиши, барглар тўқ тусга
кириши, янги барглар кичрайиши, кальций, магний, рух, бор ва бошқа
элементларни ўзлаштирилишига тўсқинлик юзага келиши кузатилади.
Олтингугурт элементи кўпайиб кетса, - барглар секин аста четлари
сарғайиб бориб, ичкари тарафга буралади ва нобуд бўлади. Айрим ҳолларда
барглар сарғаймасдан туриб сиёхранг тусга кириши ҳам мумкин.
Кальций элементи кўпайиб кетса, - азот, калий, бор, темир элементларини
ўзлаштирилишини ёмонлаштиради ва баргларни жилка оралиғида хлороз ва оч
тусли турли формадаги қурувчи тўқималар кўринишида барглар юзасида намоён
бўлади.
Магний элементи кўпайиб кетса, дарахтларни илдизлари қуришни
бошлайди, дарахтнинг кальций элементини ўзлаштириши тўхтаб қолади.
Темир элементи кўпайиб кетса, - дарахт илдиз ва устки қисми ўсишдан
тўхтаб қолади, барглар тўқ яшил рангга кириб, ҳеч қандай доғларсиз нобуд бўлиб
тўкилишга бошлайди, фосфор ва марганец элементларини ўзлаштирилиши тўхтаб
қолганлиги сабабли фосфор ва марганец етишмовчилиги кузатилади.
Бор элементи кўпайиб кетса, - пастдаги эски баргларда кулранг доғлар
кўринишида намоён бўла бошлайди, бунда доғлар секин аста катталашиб,
тўқималарни нобуд бўлиши кузатилади.
Марганец элементи кўпайиб кетса, - эски баргларда некротик кўринишда
доғлар пайдо бўлиб, барг жилкалари оралиғида хлороз кўринишида худди магний
элементи етишмовчилиги сингари намоён бўлади. Барглар сўлиб буралади.
Баргларда хлорофил миқдорини кескин камайтириб юборади.
Мис элементи кўпайиб кетса, - дарахт ривожланиши сустлашиб қолади,
баргларда доғлар пайдо бўлиб, тўқималар нобуд бўлиши натижасида дарахтнинг
пасидаги эски баргларда қуриш бошланади.
Молибден элементи кўпайиб кетса, мис элементини ўзлаштирилишига
тўсқинлик қилиб, мис етишмаслигини келтириб чиқаради.
Водород кўрсаткичига асосан тупроқ кислотали ёки ишқорли муҳитга эга бўлади.
73