Page 83 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 83
1 тонна мева ишлаб чиқариш жараёнида мева ва яшил масса ўзи билан ер
майдонидан олиб чиқиб кетадиган озиқа элементлари
соф оғирликда акс эттирилган.
21-жадвал
Мева тури N (кг) P2O5 (кг) K2O (кг) CaO (кг) MgO (кг)
Олма 2,57 0,94 3,72 3,50 0,38
Нок 2,80 0,60 3,30 3,00 0,40
Олхўри 5,55 1,70 5,00 3,50 0,50
Ўрик 7,33 2,33 8,33 3,50 0,40
Олча 6,67 2,67 10,00 3,00 0,40
Шафтоли 6,50 1,50 6,50 3,50 0,50
Қулупнай 11,00 4,00 17,70 4,00 1,00
Узум 4,67 2,33 7,66 6,50 1,30
Смородина 2,50 0,80 3,60 2,00 0,50
Малина 1,30 4,00 2,00 2,00 0,50
4.2.Турли мевали дарахтларни тупроқ, ТС тизими ва барг орқали озиқлантириш
тўғрисида.
Ҳар бир мева турини физиологик ривожланиши босқичлари, нав хусусиятлари
ва ҳосилдорлик даражасига қараб озиқлантириш дастурлари тузилади. Бундан
ташқари озиқлантириш дастурларини тузишда, албатта тупроқ ва сув таҳлилини
ўтказилгандан сўнг, боғнинг ёши ва ҳосил миқдорига асосан минерал ўғитларни
беришни белгилаш керак бўлади. Физиологик жиҳатдан ўсимликка худди ўзимиз учун
ҳар куни ҳар соатда озиқа керак бўлгани учун уларга ҳам тез тез оз оздан озиқа
моддаларни беришни ташкил қилиш керак. Озиқлантириш агротехникаси томчилатиб
суғориш тизими ёки барг орқали амалга оширилиши мумкин. Озиқлантиришни тезда
амалда натижасини кўриш зарурати бўладиган бўлса, бу ишни суспензия шаклида барг
юзасига пуркаш орқали амалга ошириш мумкин. Лекин, бу билан дарахтни тўлиқ
равишда озиқа моддаларга бўлган эҳтиёжини қоплашни иложи йўқ. Шунинг учун
асосий озиқлантириш ишлари тупроқ орқали амалга оширилади. Тупроқ таркибида
ҳар бир элементнинг миқдоридан ташқари уни қандай шаклдалиги (унинг формаси),
ҳамда бундан ташқари бирор бир элементни кўплиги ёки камлиги, бошқа
элементларни ўзлаштирилишини чеклашига сабаб бўлишини ҳам ҳисобга олиш керак
бўлади. Озиқа элементларини ўзлаштирилиши тупроқ эритмасидаги тузларнинг
умумий концентрациясига боғлиқ, яъни улар яхши ўзлаштирилиши учун тупроқ
эритмасининг оптимал концентрацияси 0,01 дан 0,05 % гача бўлиши керак. Тупроқ
эритмасининг юқори концентрацияси унинг осматик босимини кўпайтириб,
76