Page 178 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 178

1.  Агар  СЭГ  -сувда  эрувчи  гранулали  препаратларни  ишлатиш  режаси  бўлса,  у  ҳолда
            уни биринчи бўлиб солинг.
            2. Агар  НК -намланувчи  кукунли препаратларни  ишлатиш  режаси бўлса,  у ҳолда уни
            иккинчи навбатда солинг.
            3.  Агар  СДГ  -  сувда  дисперсияланувчи  гранулали  препаратларни  ишлатиш  режаси
            бўлса, у ҳолда уни учинчи навбатда солинг.
            4. Агар СК - суспензион концентратли препаратларни ишлатиш режаси бўлса, у ҳолда
            уни тўртинчи навбатда солинг.
            5. Агар ЭК - эмулсия концентратли препаратларни ишлатиш режаси бўлса, у ҳолда уни
            бешинчи навбатда солинг.
            6.  Агар  СЭ  -  сувли  эритмали  препаратларни  ишлатиш  режаси  бўлса,  у  ҳолда  уни
            олтинчи навбатда солинг.
            Агарда мойли препаратларни ҳам қўшиш зарурати бўлса, у ҳолда уни еттинчи навбатда
            қўшиш мумкин. Лекин, бу қўшиш тартибидан фойдаланишдан аввал кичик идишга шу
            кетма  -  кетликда  препаратларни  қўшиб  кўринг,  аксарият  ҳолда  битта  ишлаб
            чиқарувчи корхона препаратлари ўзаро қўшиладиган ҳолда ишлаб чиқарилади. Лекин,
            бошқа  компания  томонидан  ишлаб  чиқарилган  препаратларни  бир-бирига

            қўшилишини аввал текшириб кўринг. Бунда, кичик идишда юқоридаги тавсияга асосан
            тайёрланган аралашмани ярим соатгача муддатга қўйиб қўйинг. Агарда, идиш тагида
            чўкма ҳосил бўлган бўлса, уни чайқатиб кўринг. Чайқатганингизда яна қўшилиб кетса,
            демак, у ўзаро қўшилган бўлади ва аксинча, аралашма бир текислигини йўқотса, чўкма
            ҳосил  бўлса,  қизиб  кетса,  ранглари  турлича  бўлиб  ажралиб  қолса,  у  ҳолда  аралашма
            аралашмаган бўлади.

            Ишчи аралашма тайёрлашда қуйидаги тавсияларга амал қилинг!

            1.  Препаратларни  ташиш,  сақлаш  ва  улардан  ишчи  аралашма  тайёрлаш  вақтида
            шахсий  хавфсизлик  воситалари  ва  санитария  гигиена  талабларига  қатъий  риоя
            қилинг!  Бунда  ҳимоя  воситалари  талабга  жавоб  бериши  керак.  Кийиниш  тартибига,
            яъни хавфсизлик  кийими,  қўлқоп ва  этик устига  тушиб  туриши, респиратор устидан
            комбинзон тушиб туриши керак.
            2. Иш бошлашдан аввал пурковчи механизм бакига 3 дан 1 қисмига тоза сув солинг.
            3. Бак ичидаги аралаштириб турувчи механизмни ишга туширинг ва зарур миқдордаги
            препаратни  аниқ  ўлчаб  солинг.  Бунда  аввал  солинган  препаратни  тўлиқ
            аралашганлигига ишонч ҳосил қилиб кейинги препаратни солинг.
            4.  Бир  вақтнинг  ўзида  бир  қанча  препаратларни  қўшманг!  Ҳар  доим  аввал  солинган
            препаратни тўлиқ аралашиб кетишини кутиб сўнг кейингисини солинг.
            5.  Икки  ва  ундан  ортиқ  препарат  аралаштириш  зарурати  бўлганда  юқоридаги
            схемадаги тавсияга ва ишлаб чиқарувчи тавсиясига қатъий риоя қилинг!
            6.  Ишчи  аралашманини  тайёрлаб  бўлганингиздан  сўнг,  тоза  сув  қўшишни  давом
            эттиринг,  бунда  аралаштириб  турувчи  механизм  доимий  равишда  тўхтовсиз
            аралаштириб туриши шарт.
            7. Далага сепишни бошлаган вақтингизда ҳам дорини аралаштириб турувчи механизм
            доимий аралаштириб туриши шарт.



                                                           169
   173   174   175   176   177   178   179   180   181   182   183