Page 174 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 174

Ривожланиши: Ўргимчаккана  йил  давомида  об-ҳаво  шароитига  қараб  10-
            15  авлод  бериши  мумкин,  кучли  ёмғир  ва  совуқ  унинг  кўпайишига  тўсқинлик
            қилса,  ҳавонинг  ўртача  намлиги  ва  иссиқ  об-ҳаво  шароити  унинг  кўпайиши  учун
            идеал  шароит  яратади.  Ўргимчаккана  тухумларидан  2-3  кундан  сўнг  биринчи

            ёшдаги  личинкалар  очиб  чиқади  ва  ўртача  1  кундан  сўнг  у  иккинчи  ёшдаги
            нимфаларга айланиб тахминан 4 кун давомида яшайди, умри давомида урғочилари
            200 тагача тухум қўйган ҳолда улар бир ойгача умр кўриши мумкин. Бир авлодни
            яшаши учун ҳаво ҳарорати 30⁰С бўлганда тахминан 7 кун кифоя қилади.
                     Зарари:    Дарахт  барг,  шох  ва  мевалар  юзасини  қоплаб    мева  сифатини
            бузади,  дарахт  шохларини  ривожланишдан  тўхтатади,  баргларини  қуритиши,
            кучли зарарларганда эса келгусида дарахтни буткул қуриб қолишига ҳам сабабчи
            бўлиши мумкин.
                     Профилактик  чоралар:  Кеч  кузда  барглар  60  фоиз  тўкилгандан  сўнг  6%
            КАС  билан,  эрта  баҳорда  куртаклар  бўртмасдан  аввал  5  ⁰  градусли  ИСО  билан

            ишлов  бериш  ёки  тиним  даврида  3%  ли  Бордо  суюқлиги  билан  ишлов  бериш,
            тиним даврида дарахт танасига Авипрон 18 л/га, дарахт танасини оҳакли қоришма
            билан оқлаш, эрта баҳорда дарахт тагини бегона ўт қолдиқларидан тозалаб чопиш,
            тахминнан июнь ойининг ўрталарида Пиларавиа 0,6 л/га ва Омайт 0,5 л/га  билан
            биргаликда  кўллаш  яхши  натижа  беради.  Ёзнинг  иссиқ  кунларида  кечаси  боғни
            барг  орқали  турли  озиқа  моддалар  билан  тез  -  тез  озиқлантириш  орқали  ҳам
            ўргимчаккана  тарқалишини  сустлаштириш  мумкин.  Албатта  меваларни  териб
            олингандан  сўнг  ҳам  дарахтни  бирор  инсектоакарицид  билан  ҳимоя  қилишни
            унутмаслик керак.


                     Пўстлоқхўрлар (Scolytidae).
                     Таърифи: Пўстлоқхўр капалаги 45-50 мм узунликда, қанотларини ёйганда
            60-70 мм, оқ рангдаги қанотлари қора тусли ҳоллар билан қопланган бўлиб, бунда
            эркак  капалаклар  урғочи  капалакларга  нисбатан  20%  га  майдароқ  бўлади  (110-
            расм).  Личинкалар  оёқсиз  бўлиб,  терисининг  юза  қисмида  кўплаб  доғлар  ва
            микроскопик  тук  ва  тирноқлар  мавжуд  бўлиб  аксарият  ҳолда  личинкалар  тана

            қисми сарғиш оқ рангда ҳамда бош қисми тўқ жигарранг ёки қора рангда бўлади
            (111-расм). Ғумбаклар тананинг қаттиқ сиқилган ҳолатида, қанотлар қорин ва орқа
            оёқларини  тўлиқ  ёпган  ҳолатда  бўлиб  фақат  бир  жуфт  муйлаблари  ғумбакдан
            алоҳида осилиб туради.

                     Ривожланиши: Урғочи пўстлоқхўр 80 тагача дарахт пўстлоғи тагига тухум
            кўйиши  мумкин.  Об-ҳаво  шароитига  қараб  2  ҳафта  ичида  тухумлардан  оёқсиз
            личинкалар  чиқиб  дарахт  пўстлоғи  ёки  илдизлари  билан  2  йилгача  озиқланиши
            мумкин.  Капалак  кўринишига  ўтишдан  аввал  у  кеч  кузда  ғумбакка  айланиб  эрта
            баҳорда эса капалакка айланиб яна қайта авлод беришни бошлайди.
                     Зарари:    Дарахт  пўстлоғи  ва  ёғоч  қисмини  ички  тарафдан  еб  ўрнига  ўз

            экскриментларини          қолдириб,      дарахтни      кучсизлантиради,        ҳосилдорликни




                                                           165
   169   170   171   172   173   174   175   176   177   178   179