Page 171 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 171
ёки тиним даврида 3% ли ва вегитация даврида Тиотрак 3 л/га меъёрларда ишлов
бериш, шунингдек тиним даврида дарахт танасига Авипрон 18 л/га сепилади ҳамда
дарахт танасини оҳакли қоришма билан оқлаш керак. Эрта баҳорда дарахт тагини
бегона ўт қолдиқларидан тозалаб чопиш, гуллагунга қадар - Пиларклотрин 0,5 л/га
билан биргаликда Пиларкмнг 20% лигини 0,6 л/га меъёрлада, мева мош катталикда
бўлганда дарахт илдизидан Пиларклотрин 0,5 л/га ва ёнғоқ катталикда Пиларфлам
0,3 л/га.га ва матч 1,0 л/га биргаликда кўллаш яхши натижа беради. Меваларни пишиш
муддатига кўра уларга оҳирги ишлов бериш муддатини белгиланг. Албатта меваларни
териб олингандан сўнг ҳам дарахтни бирор инсектоакарицид билан ҳимоя қилишни
унутмаслик керак.
Унсимон қурт (Pseudococidae).
Таърифи: Унсимон қурт вояга (3 ёшдаги ҳашорот) етганда узунлиги 6 мм гача
бўлиб, унинг усти оппоқ модда билан қопланган бўлади, тухумдан эса сарғиш тусли
биринчи ёшдаги 6 оёқли оч жигарранг рангли майда қурт чиқади (107-расм). Унсимон
қуртнинг айримларида қанот мавжуд бўлса, айримлари эса қанотсиз бўлиб, дарахт
танасида тез ҳаракатлана олади. Қўл билан унсимон қурт ишқаланганда, кафт юзаси
сариқ - қизил рангдаги ёпишқоқ модда билан қопланади.
107-расм. Унсимон қурт личинкаси.
Ривожланиши: Унсимон қуртларнинг айримларида қанотлари бўлса
айримларининг қанот йўқ, йил давомида 3-4 авлод беради, кучли ёмғир унинг
кўпайишига тўсқинлик қилса, ҳавонинг ўртача намлиги ва мўтадил ва қуруқ об-ҳаво
шароити унинг кўпайиши учун идеал шароит яратади. Тухумларини оқ рангдаги
махсус қопларга жойлаштиради. Бир авлодни яшаши учун тахминан 30-35 кун керак
бўлади.
162