Page 168 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 168

Профилактик чоралар: Кеч кузда барглар 60 фоиз тўкилгандан сўнг 6% КАС
            билан, эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан аввал 5 ⁰ градусли ИСО билан ишлов бериш
            ёки тиним даврида 3% ли ва вегитация даврида 0,5 % Бордо суюқлиги билан ишлов
            бериш,  дарахт  танасини  оҳакли  қоришма  билан  оқлаш,  эрта  баҳорда  дарахт  тагини
            бегона ўт қолдиқларидан тозалаб чопиш, гуллагунга қадар ва гуллаш тугагандан сўнг -
            Пиларклотрин  0,5  л/га,  мева  мош  катталикда  бўлганда  Пиларфин  0,3  л/га  ва  нохот
            катталикдаги  вақтда  Пиларафенд  0,4  л/га  ва  Пиларфлам  0,3  л/га  биргаликда  кўшиб
            сепиш  яхши  натижа  беради.  Меваларни  терими  тугугандан  кейин  ҳам  15-20  кундан
            сўнг ушбу ҳашоротга қарши ишлов беринг.






















































                                      104-расм. Олчанинг шиллиқ арракаши личинкаси.

                     Шира (Aphidine).
                     Таърифи:    Ҳашорот  узунлиги  0,5  -  0,8  мм  гача,  ранги  турлича  бўлган  томчи,
            тухумсимон, яримшар кўринишларга эга бўлган зараркунанда (105-расм). Бир турдаги
            ширанинг қанотли ва қанотсизлари мавжуд. Шира чумоли ва бошқа ҳашоротлар учун
            ўз  танасидан  шира  ажратиб  чиқарганлиги  учун  улар  томонидан  доимий  равишда
            қўриқланади  ҳамда  зарурат  туғулгандан  худди  инсонлар  сигир  парвариш
            қилишгандек, уларни бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтиб ҳимоя қилиб боқишади.

                                                           159
   163   164   165   166   167   168   169   170   171   172   173