Page 163 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 163

Расм-98. Шарқ мевахўри личинкаси.

                     Профилактик чоралар: Зарарланган  шох ва  меваларни 50-60 см чуқурликка
            кўмиш,  йил  давомида  заруратга  кўра  кимёвий  препаратлар  ёки  турли  агротехник
            тадбирлар  билан  12-20  кун  оралиғида  профилактик  чоралар  ўтказиш.  Кеч  кузда
            барглар 60 фоиз тўкилгандан сўнг 6% КАС билан, эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан
            аввал  5  ⁰  градусли  ИСО  билан  ишлов  бериш,  тиним  даврида  5  л/га  ва  вегитация
            даврида Тиотрак 3 л/га меъёрларда ишлов бериш, дарахт танасини оҳакли қоришма
            билан  оқлаш,  эрта  баҳорда  дарахт  тагини  бегона  ўт  қолдиқларидан  тозалаб  чопиш,
            гуллагунга  қадар  ва  гуллаш  тугагандан  сўнг,  Пиларфин  0,3  л/га  ёки  Пиларклотрин
            0,5л/га, мева нохот катталикдаги вақтда Пиларфенд 0,4 кг/га ва Пиларфлам 0,3 л/га
            биргаликда  ҳар  15  кун  оралиғида  2  мартта  сепиш  яхши  натижа  беради.  Меваларни
            пишиш  муддатига  кўра  уларга  оҳирги  ишлов  бериш  муддатини  белгиланг.  Албатта
            меваларни териб олингандан сўнг ҳам дарахтни бирор инсектоакарицид билан ҳимоя
            қилишни унутмаслик керак.


                     Олхўри мевахўри (Grapholitha funebrana).
                     Таърифи:  Капалак тунда хаёт кечирувчи бўлиб, унинг қанотлари ранги бир оз
            оч жигарранг кулранг тусдан сиёҳранг тусга ўтиб боради (99-расм), улар ёйилганда эса
            катталиги  14  -  17  мм  эга  бўлган  кичик  капалак  кўринишга  эга.  Қуртларининг
            катталиги  эса  12-15  мм  гача  бўлиб,  танасининг  ранги  ёшлигида  оч  кулранг  ва
            кейинчалик пушти-қизилдан қизил ранга ўтади, калласи эса тўқ жигарранг тусга (100-
            расм) эга бўлади.
                     Ривожланиши: Олхўри мевахўри йил давомида 3-4 авлод беради. Эрта баҳорда
            самарали  ҳароратлар  йиғиндисининг  105  -  120  ⁰С  бўлганда  қишлаб  қолган
            ғумбаклардан капалаклар учиб чиқади ва 5-15 суткадан сўнг ҳаво ҳароратига асосан 4-
            11  кун  давомида  тахминан  40-85  тагача  0,4  мм  катталикдаги  тухумларни  якка-якка
            мевалар  юзасига  ва  кисман  баргларни  тагига  қўя  бошлайди  ҳамда  ҳаво  ҳароратига
            кўра тухумлар ичидан личинкалар 4-15 кунда очиб чиқа бошлаб улар ҳам ўз навбатида
            (личинкалар)  17-30  кун  озиқланиб  яна  маълум  вақтдаги  диапаузадан  сўнг  ғумбакка
            айланади.  Битта  авлодни  яшаши  учун  25-35  кун  зарур  бўлади,  биринчи  авлоднинг




                                                           154
   158   159   160   161   162   163   164   165   166   167   168