Page 162 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 162

97-расм. Шарқ мевахўри капалаги.

                     Ривожланиши: Шарқ мевахўри йил давомида 4-5 авлод беради. Эрта баҳорда

            самарали  ҳароратлар  йиғиндисининг  190-200  ⁰С  бўлганда  қишлаб  қолган

            ғумбаклардан капалаклар учиб чиқади ва 3-5 суткадан сўнг ҳаво ҳароратига асосан 7-
            14 кун давомида тахминан 200 тагача 0,4 мм катталикдаги тухумларни қўя бошлайди

            ҳамда ҳаво ҳароратига кўра тухумлар ичидан личинкалар 3-15 кунда очиб чиқа бошлаб
            улар  ҳам  ўз  навбатида  (личинкалар)  9-24  кун  озиқланиб  яна  5-12  кун  давомида

            ғумбакка  айланиб,  ўртача  бир  ойгача  ғумбак  ҳолида  бўлгандан  сўнг  яна  жараён

            қайтарилади.   98-расм. Шарқ мевахўри личинкаси.
                     Зарари:  Эрта  баҳорда  тухумдан  очиб  чиққан  личинкалар  шафтолининг  янги

            ўсиб  чиққан  новдасини  9-24  кун  давомида  6-11  см  гача  новданинг  ички  тарафидан

            ёғочлашган жойигача учидан еб тушиши натижасида новда учларини қуритади. Июнь
            ойларидан бошлаб эса шафтоли меваларини исътемол қилиб, ўрнига ўз чиқиндисини

            қолдиради,  камдан  кам  ҳолатда  мева  данагини  зарарлаши  мумкин.  Меваларни  100%
            исътемолга яроқсиз ҳолга олиб келади. Шафтоли мевахўри бошқа мевали дарахт мева

            ва шохларини ҳам турли даражада зарарлайди.






                                                           153
   157   158   159   160   161   162   163   164   165   166   167