Page 161 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 161

Ривожланиши: Олма мевахўри йил давомида 4-5 авлод беради. Эрта баҳорда

            кундузги ҳаво ҳарорати 16 С  дан ҳамда самарали ҳароратлар йиғиндисининг 42-86 ⁰С
                                            о
            бўлганда қишлаб қолган ғумбаклардан капалаклар учиб чиқади ва 3-5 суткадан сўнг
            ҳаво ҳароратига асосан 7-10 кун давомида тахминан 120 тагача 0,1 мм катталикдаги

            тухумларни қўя бошлайди ҳамда ҳаво ҳароратига кўра тухумлар ичидан личинкалар 3-
            15 кунда очиб чиқа бошлаб улар ҳам ўз навбатида (личинкалар) 9-24 кун озиқланиб

            яна 5-12 кун давомида ғумбакка айланиб, ўртача бир ойгача ғумбак ҳолида бўлгандан
            сўнг яна жараён қайтарилади.

                     Зарари:    Меваларни  асосан  личинкалар  зарарлайди.  Улар  тухумдан  очиб
            чиққандан  сўнг  мева  банди,  мева  уч  қисми  ҳамда  жуфтлашиб  турган  мевалар

            оралиғидан мева ичига киради. 2 чи ёшидан кейин қуртлар 5 хаёти давомида 5 тага
            мевани зарарлаши мумкин. Бунда зарарланиб тўкилган мева ичидаги қурт 1 ёки 2 куни

            уни тарк этиб янги мева ичига кириш ҳаракатини қилади. Ушбу зараркунандага ишлов
            берилмаса 90%гача мевалар улар томонидан зарарланади.  Олма мевахўри, олма,  нок,

            ёнғоқ, бехи каби меваларни зарарлайди.
                     Профилактик чоралар: Зарарланган  шох ва  меваларни 50-60 см чуқурликка
            кўмиш,  йил  давомида  заруратга  кўра  кимёвий  препаратлар  ёки  турли  агротехник

            тадбирлар  билан  10-18  кун  оралиғида  профилактик  чоралар  ўтказиш.  Кеч  кузда
            барглар 60 фоиз тўкилгандан сўнг 6% КАС билан, эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан

            аввал  5  ⁰  градусли  ИСО  билан  ишлов  бериш,  тиним  даврида  3%  ли  ва  вегитация
            даврида 0,5 % Бордо суюқлиги билан ишлов бериш, дарахт танасини оҳакли қоришма

            билан  оқлаш,  эрта  баҳорда  дарахт  тагини  бегона  ўт  қолдиқларидан  тозалаб  чопиш,
            гуллагунга қадар ва гуллаш тугагандан сўнг, Пиларфлам 0,3 л/га ёки Люфокс 1,0 л/га,

            мева нохот катталикдаги вақтда Пиларафф 0,35 кг/га ва матч 1,0 л/га биргаликда ҳар
            15 кун оралиғида 2 мартта сепиш яхши натижа беради. Меваларни пишиш муддатига

            кўра  уларга  оҳирги  ишлов  бериш  муддатини  белгиланг.  Албатта  меваларни  териб
            олингандан  сўнг  ҳам  дарахтни  бирор  инсектоакарицид  билан  ҳимоя  қилишни

            унутмаслик керак.

                     Шарқ мевахўри (Grapholitha molesta Busck).

                     Таърифи:    Капалак  қанотлари  ранги  йўл  -  йўл  кулранг  тусли,  қанотларнинг
            пастки  тарафида  бир  оз  ялтироқ  кумушранг  пар  билан  қопланган  бўлиб,  улар

            ёйилганда катталиги 12 - 14 мм бўлган кичик капалак (97-расм) кўринишида бўлади.
            Қуртларининг катталиги эса 11 мм гача бўлиб, асосий ранги қаймоқранг ва елка ҳамда

            ёнлари пушти жигарранг тусга (97-расм) эга бўлади.






                                                           152
   156   157   158   159   160   161   162   163   164   165   166