Page 157 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 157
Узумни ҳўл чириш касаллиги
Таърифи: Узумни ҳўл чириш касаллигини R. stolonifer, R. arrhizus, R. nigricans
туридаги замбуруғлар тарқатади. Нам ҳаво ҳарорати шароитида 0,4 дан 0,6 мм
катталикка эга бўлган ўргимчак тури сифат кулранг тусдаги шарсимон пикнидлар (93-
расм) касаллик тарқатувчисидир. Споралар эса 3 дан 5 мкм катталикдаги хажмдаги
кўринишга эга бўлади.
93-расм. Узумни ҳўл чириш касаллиги
Таъсирчан мевалар: Узум.
Ривожланиши: Нам ҳаво ва 24 дан 27°С гача бўлган ҳаво ҳароратида, айниқса
сел ёмғирларидан сўнг узум меваларида жуда тез тарқалади. Ушбу замбуруғ
мицелиялар шаклида қисқа муддат давомида ўсимлик қолдиқларида ва узоқ муддат
давомида токзор тупроғида сақланади ва вақти келганда яна қайта ривожланиб
тарқалади. Узумни териб олингандан сўнг омборда ушбу касаллик ривожланишда
давом этади.
Зарари: Зарарланган узум бошлари доналари чириб, исътемолга яроқсиз
бўлиши, теримдан сўнг ҳам ривожланиб зарарлашда давом этиши, қайта ишлашга ҳам
яроқли бўлмаслигига сабабчи бўлади.
Тарқалиши: Касаллик ҳашоротлар, ҳайвонлар, мумланган мевалар, ерга
тўкилган барг ва шохларда қишлаб қолган замбуруғ қолдиқлари ва тупроқда қишлаб
қолган замбуруғлардан тарқалади.
Профилактик чоралар: Биринчи навбатда узум бошларини тупроқка тегиб
туришини олдини олиш, касалланган шохларни кузда кесиш, теримдан сўнг ЯРА Вита
Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларда сепиш, барглар 60% тўкилганда 6% КАС
суспензияси билан ишлов бериш, барглар тўкилгандан сўнг 5 ли ИСО суспензиясини
о
сепиш, зарарланган ўсимлик қолдиқларини боғдан чиқариб ташлаш, баҳорда
куртаклар бўртишидан аввал - 3%ли Бордо суюқлиги, куртаклар бўртгандан кейин -
ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га, 1 ли ИСО суспензияси билан ишлов бериш ёки
о
148