Page 156 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 156

келганда  яна  қайта  ривожланиб  тарқалади.  Узум  доналари  кутикуласи  ва

            эпидермиси ўртасида пикнидлар ривожланиши натижасида бўшлиқ ҳосил бўлади.
            Ушбу  бўшлиққа  кирган  ҳаво  узум  доналарини  оқариб  кўринишига  сабаб  бўлади.
            Айрим  ҳолларда,  узум  боши  тўлиқ  зарарланмаганлиги  сабабли,  оқ  чириш

            касаллигини  сув  баланси  бузилиши,  кальций  ёки  магний  етишмаслиги
            симптомлари  билан  ҳам  адаштирилиши,  яъни  узум  бошининг  учларидан  бошлаб
            меваларини  қуриши  ва  бошнинг  юқори  қисми  омон  қолиш  ҳолларининг  учраши

            бўлади.
                     Зарари: Барглар фақақ кучли зарарланиш юз берган вақтда тўқ яшил тусда
            тўкилиб кетмасдан қуриб қолади.  Ушбу Касаллик кўпинча кўчатхонада шохларни

            ерга ётиб ўсиши ва токзорларда бир йиллик пишмаган шохларда нисбатан кўпроқ
            учрайди.  Касаллик    узунасига  ёриқлар,  қавариқ  яралар,  тўқ  рангдаги  ҳалқасимон

            доғлар (некроз) кўринишида зарар етказади. Зарарланган узум бошлари бандлари
            тез орада қуриб, узум доналари узум чўпларидан бошлаб сарағиш қизариб тўкила
            бошлайди  ёки  сувлиликни  сақлаган  ҳолда  сўлиб  боради.  Зарарланган  мевалар

            тўкилиши эса келгуси йил касалликни ривожланиши учун замин яратади.
                     Тарқалиши:  Касаллик  ҳашоротлар,  ҳайвонлар,  мумланган  мевалар,  ерга

            тўкилган  барг  ва  шохларда  қишлаб  қолган  замбуруғ  қолдиқлари  ва  тупроқда
            қишлаб қолган замбуруғлардан тарқалади.
                     Профилактик чоралар: Биринчи навбатда узум бошларини тупроқка тегиб

            туришини  олдини  олиш,  касалланган  шохларни  кузда  кесиш,  теримдан  сўнг  ЯРА
            Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларда сепиш, барглар 60% тўкилганда 6% КАС

            суспензияси  билан  ишлов  бериш,  барглар  тўкилгандан  сўнг  5   ли  ИСО
                                                                                               о
            суспензиясини  сепиш,  зарарланган  ўсимлик  қолдиқларини  боғдан  чиқариб
            ташлаш, баҳорда куртаклар бўртишидан аввал - 3%ли Бордо суюқлиги, куртаклар

            бўртгандан кейин - ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га, 1  ли ИСО суспензияси билан
                                                                             о
            ишлов  бериш  ёки  Тиотрак  3  л/га  меъёрларда  ишлов  бериш  керак,  2-3  барг
            кўринганда Ридомил  Голд  -  2,5  кг/га  билан  2  мартта  ҳар  7 кун  орлиғида,  сўнгра,

            гуллагунга  қадар  Пилартеп  фунгициди  билан  0,8  л/га  меъёрида  ҳар  7  кунда  2
            мартта  ишлов  бериш,  гуллаш  70%  тугаган  вақтда  Свитч  0,8  кг/га,  сўнг  10  кун
            оралиғида  2  мартта  Пилартеп  0,8  л/га  меъёрларда  ишлов  бериш  яхши  самара

            беради. Бундан ташқари Хорус фунгицидини 0,3 кг/га, Скор фунгицидини 0,3 л/га,
            Свитч  фунгицидини  0,8  кг/га,  Строби  фунгицидини  0,2  кг/га  меъёрларида  ҳам

            ишлатиш яхши натижа беради. Тупроқ орқали ток куртак ёйғунча ер остига 2-3%
            ли  эритма  шаклида  темир  купоросини  53%  ли  қилиб  30-40  кг/га  кўмиб  чиқиш
            керак.  Албатта  токни  оптимал  қуёш  тегиши  ва  тўғри  шакл  бериш  орқали  ҳам

            касалликка  қарши  ишловларни  самардорлигини  ҳамда  ток  қаторларини  зах
            босишига, яъни намликни ошиб кетишига йўл қўйманг.


                                                           147
   151   152   153   154   155   156   157   158   159   160   161