Page 152 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 152
йиллик шохларни пўстлоғи остида қишлайди. У ўсимликнинг тирик ва ўлик
тўқималарида ҳам бир хилда ривожланади.
89-расм. Кулранг чириш касаллигининг ривожланиш босқичлари
Зарари: Ботритис касаллиги (Botrytis cinerea) узум боши банди ва меваси
чириши, шингиллар тўкилиши, ҳосил ташиш ва омборхоналарда сақлаш пайтида
зарарланиши туфайли ҳосилнинг 30-70 фоизи йўқотилишига сабаб бўлади (88 ва 89-
расмлар). Кулранг чириш нафақат узумни балки жуда кўплаб бошқа ўсимликларни ҳам
зарарлайди. Гуллаш даврида зарарланиш юз берганда, гулларни кулранг тусга кириб
тўкилиши кузатилади. Узум банди зарарланиши юз берганда, у яшил кулранг рангга
кирган ҳолда тўқималарни нобуд бўлиши, хаттоки узум бошини тўлиқ нобуд бўлишига
сабаб бўлади. Узум бандларининг зарарланиши кўпроқ кучли шамолдан сўнг механик
зарарланиш натижасида тўқималар ичига кириб олиши кузатилади. Ботритис билан
эрта зарарланиш натижасида, узум меваларини айни пишишга яқин ва теримдан сўнг
кучли зарарланиши кузатилади.
Тарқалиши: Касаллик ҳашоротлар, ҳайвонлар, мумланган мевалар, ерга
тўкилган барг ва шохларда қишлаб қолган замбуруғ қолдиқларидан тарқалади.
Профилактик чоралар: Касалланган шохларни кузда кесиш, теримдан сўнг
ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрда сепиш, барглар 60% тўкилганда 6% КАС
о
суспензияси билан ишлов бериш, барглар тўкилгандан сўнг 5 ли ИСО суспензиясини
сепиш, баҳорда куртаклар бўртишидан аввал - ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 3 кг/га,
куртаклар бўртгандан кейин - ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га, Тиотрак 3 л/га
143