Page 149 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 149

эски, қаровсиз қолган узум боғларини зарарлайди. Одатда май ойи ва ёзнинг биринчи

            ярмида баҳорги шакли (Ragnhildiana roesleri) ва ёзнинг иккинчи ярмида кузги шакли
            (Cercospors  vitis)  касаллик  қўзғатувчилари  ёрдамида  ривожланади.  Ушбу  касаллик
            асосан  ерга  яқин  барглардан  бошлаб  токларни  зарарлайди.  Масалан,  баҳорги

            церкоспороз,  барглар  юзаси  яшил  ва  остки  томонида  эса,  бир  текис  жойлашган
            яшилроқ-зайтун  тусли,  конидиофора  ва  конидиялардан  ташкил  топган  ғубор  ҳосил
            қилади.  Ушбу  ғубор  қул  билан  осон  тозаланади  лекин,  вақт  ўтиши  билан  узунлик

            бўйича тарқалган кулранг доғларга айланади. Доғлар атрофи тўқ жигарранг чизиқлар
            билан  қопланиб,  барг  бандлари  мўртлашиб  салгинага  тўкилиб  кетади.  Ўзбекистонда
            Сирдарё  вилоятида  токда  яна  битта  қўзғатувчи  қайд  этилган  –  Asperisporium

            vitiphyllum  (синоним  Cercospora  vitiphyllum).  Осиё,  Европа  ва  Шимолий  Америкада
            токни  яна  битта  церкоспороз  қўзғатувчиси  –  Phaeoramularia  dissiliens  зарарлайди  ва

            баргларда  сарғиш  ёки  тўқ  тусли  доғлар  ҳосил  қилади.  Баҳорда  конидиялар  ток
            баргларини  бирламчи  зарарлайди.  Уларда  ривожланадиган  конидиялар  касаллик
            бошқа ўсимликларга тарқалишини таъминлайди. Ўзбекистонда Оқ Ҳусайни, Кишмиш,

            Рўваки, Оқ ва Пушти Тоифа, Каттақўрғон ва Нимранг навлари кучли зарарланади.






















                               86-расм. Церкоспороз касаллигининг ток барги юзасида кўриниши


                     Таъсирчан мевали дарахтлар: Ток
                     Ривожланиши:  Баҳорда  конидиялар  ток  баргларини  бирламчи  зарарлайди.
            Уларда  ривожланадиган  конидиялар,  касаллик  замбуруғларини  бошқа  ўсимликларга

            тарқалишини таъминлайди. Ўзбекистонда Оқ Ҳусайни, Кишмиш, Рўваки, Оқ ва Пушти
            Тоифа, Каттақўрғон ва Нимранг навлари кучли зарарланади. Конидиялар ток барги ва

            шохларида  қишлаб  қолиб  айнан  шу  ердан  баҳорда  тарқала  бошлайди.  Конидия
            ташувчи  замбуруғларни  баҳорги  қўзғатувчилари  арчасифат  шаклда  бўлиб,  у  50-200
            мкм узунликка  эга ҳамда ҳар бири 3 дан  11 тагача бўлимлардан ташкил топади.  Ҳар

            бир  конидия 30  дан  90 мкм  гача  узунлик  ва  6  дан  8  мкм  гача  кенглик  эга.  Конидия
            ташувчи  замбуруғларни  кузги  қўзғатувчилари  цилиндр  шаклдаги  3  тадан  5  тагача


                                                           140
   144   145   146   147   148   149   150   151   152   153   154