Page 145 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 145

83-расм. Милдью касаллиги, гулларида (а), шингилида (б), мевасида (в) ва баргида (г)

                     Таъсирчан мевали дарахтлар: Ток
                     Ривожланиши: Ҳарорат ва намлик билан боғлиқ ҳолда ўсимлик зарарланиши
            ва  унда  янги  споралар  ҳосил  бўлиши  орасида  4-12  кунни  ташкил  қилади.  Замбуруғ
            асосан  тўкилган  баргларда  ооспоралари  билан  ва  муайян  миқдорларда  куртакларда
            мицелий билан қишлайди. Баҳорда ооспора сув томчисида ўсиб спорангийларни ҳосил
            қилади. Ушбу ооспораларнинг ҳаммаси бирдан ўсмасдан, об - ҳаво шароитига қараб бу
            жараён  1-2  ойга  чўзилиши  мумкин.  Спорангийлар  ёмғир  ва  шамол  билан  ўсимликка
            тушади,     ўсади,    ҳосил     бўлган    зооспоралар      сув    томчисида      ҳаракатланиб,
            хивчинчаларини йўқотади, цистага айланиб ўсади, пайдо бўлган муртак найчаси билан
            ўсимлик тешикчасига кириб зарарлай бошлайди. Зарарланган ўсимлик тўқималарида
            замбуруғнинг  ножинсий  спорангиофора,  спорангий  ва  зооспоралари  ривожланади  ва
            зооспоралар  ёмғир  ва  шамол  билан  бошқа  ўсимликларга  тарқалади.  Бир  мавсумда
            замбуруғ 7-16 жинссиз авлод беради. Спорангийлар сув томчисида ўсиши, зооспоралар
                                                             о
            чиқиши  ва  ўсимликни  зарарлаши  12-13С   да  бошланади.  Бунда  18-25  С   ҳарорат
                                                                                                  о
            оптимал  ва      29-30  С   максимал  ҳарорат  ҳисобланади.  Бундан  юқори  ҳароратда
                                       о
            касаллик ривожланишдан вақтинчалик тўхтайди.

                                                           136
   140   141   142   143   144   145   146   147   148   149   150