Page 140 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 140

79-расм. Sharka (Plum pox potyvirus)

                     Таъсирчан  мевали  дарахтлар:  ўрик,  шафтоли,  гилос,  олча,  олхўри,  бодом ва
            бошқа данаклилар.
                     Ривожланиши: Эрта баҳорда намгарчилик кўп ва ҳаво ҳарорати паст келганда
            бу  касаллик  учун  қулай  муҳит  яратилиб,  у  шамол  ва  ҳашоротлар  ёрдамида  узоқ

            масофалардаги  бошқа  дарахтларнинг  энг  биринчи  навбатда,  унинг  гулларини
            зарарлайди.
                     Бактериал  касалликларни,  -  “Pseudomonas  syringae  pv. syringae  van  Hall
            Pseudomonas  syringae  pv. Morsprunorum”,  “Sharka-Plum  pox  potyvirus”  номлари  билан
            аталувчи  бактериялар  келтириб  чақириши  аниқланган  бўлиб,  улар  пайванддўст,
            пайвандтак, иш қуроллари орқали, механик зарарланиш орқали, шамол ва ҳашоротлар

            ёрдамида тарқалиши аниқланган. Ушбу касалликлар ҳаво ҳарорати 30 ⁰С даражагача
            бўлганда жуда ҳам тез ривожланади ва аксинча ҳаво ҳарорати бундан ошиб кетганда
            касаллик вақтинча ривожланишдан тўхтайди.
                     Зарари:    Дарахтни  ривожланишдан  тўхтатиб  қўяди,  мева  сифатини  бузади,

            гулкуртак, барг, мева ва дарахт шохларини деформациялайди, қуритади ҳамда кучли
            зарарланганда бир неча йил давомида бутунлай дарахтни нобуд қилади.



                                                           131
   135   136   137   138   139   140   141   142   143   144   145