Page 136 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 136
Тарқалиши: Касаллик тарқалиш
хусусиятига эга эмас. Фақат
қуриган дарахт ўрнига яна янги
дарахт экилса, ушбу касаллик
соғлом кўчатга яна юқиш эхтимоли
бор.
Профилактик чоралар: Лимон
дарахтини танасидаги
зараркунанда ҳашорот турига кўра
профилактиқ чоралар кўриш
(қалқондор, шира, унсимон қурт,
трипс, нематодалар, симқурт, май
қўнғизи личинкаси) ушбу
ҳашоротларни йўқотгандан сўнг
1% калий перманганат сувли
эритмани дарахт ёшига қараб 2
литрдан 5 литргача илдиз қисмига
куйиш, 10 литрга 20 гр Максим ХЛ
75-расм. Лимон дарахти илдизининг чириш касаллиги
препаратини дарахт ёшига қараб
илдиз қисмига қуйиш ва энг асосийси иссиқхонадаги дренаж тизимини таъмирлаб
ернинг захини қочириш бўйича ишларни бажариш. Илдиздаги қуртларни йўқотиш
учун 10 литр сувга 5 гр Пиларфин препарати аралашган аралашма билан 2 литрдан 10
литргача илдиз атрофига қўйинг.
Ёнғоқнинг қўнғир доғланиши ёки марсаниоз касаллиги.
Касаллик белгилари: Ушбу касаллик (Marssonina juglandis (Lib.) Magn) ёнғоқ
дарахтининг барглари, яшил шохлари ва меваларни қўнғир тусли доғланишлар ҳосил
қилиб зарарлайди. Кейинчалик ёнғоқ мевалари пўстлоғи қораяди, чирийди, яъни
мевалари исътемолга яроқсиз бўлиб қолади.
76-расм. Ёнғоқ меваси ва баргларидаги марсаниоз касаллигининг кўриниши
Таъсирчан мевали дарахтлар: Ёнғоқ.
127