Page 137 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 137
Ривожланиши: Эрта баҳорда намликни кўп бўлиши, ёруғликни етарли
бўлмаслиги, паст агротехника, дарахт уйғонгандан сўнг бўладиган кисқа муддатли
совуқлар касалликни ривожланишига сабаб бўлади.
Зарари: Ушбу касаллик асосан ёнғоқ гуллаш даврида жуда кучли ривожланиш,
дарахт гулларини 90% гача зарарлайди. Натижада ёнғоқ мевалари муддатидан аввал
тўкилади, усти қор аяди, пуч бўлиши ёки мағизи тахир бўлиб қолади. Меваларни
тўлиқ исътемолга яроқсиз ҳолга ва ҳосилдорликни тушиб кетишига олиб келади.
Тарқалиши: Касаллик асосан зарарланиб тўкилган мева қолдиқлари, дарахт
танасидаги ёриқлар, куртак тангачалари оралиғида қишлаб қолиб, эрта баҳорда
шамол, ҳашоротлар, ҳайвон ва бошқалар таъсирида тарқалади.
Профилактик чоралар: Ерга тўкилган ёки дарахт танасида осилиб қолган
мева ва баргларни ер остига кўмиш, кузда ҳосил теримидан сўнг ЯРА Вита Рексолин
Cu15 дан 1 кг/га, барглар 50-60 % тўкилганда 2% Бордо суюқлиги, эрта баҳорда
куртаклар бўртмасдан аввал 2% Бордо суюқлиги ва куртаклар бўрта бошлаганда ЯРА
Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га, ғунчалаш даврида Пилартеп 0,8 л/га меъёрда ҳар 10
кунда 2 маротаба билан ишлов бериш яхши натижа беради.
Бактериал касалликлар.
Ёнғоқнинг бактериал касалиги.
Касаллик белгилари: Касаллик эрта
баҳорда баргларда Xanthomonas
arboricola pv.juglandis номли
бактериялар нуқталар (сепкиллар)
шаклида майда доғлар кўринишида
ўзини намоён эта бошлайди. Бунда
баргларни олди тарафдан
зарарланиши (А расм)да ва
орқасидан зарарланишини (В расм)
да, шохларнинг зараланишини (С
расм)да, ёнғоқ мевасини (Д расм)да
бошланғич зараланишини ҳамда (F, E
расмлар)да меваларни якуний
зарарланишини, чиришини
кўришимиз мумкин.
Таъсирчан мевали дарахтлар:
Ёнғоқ.
77-расм. Ёнғоқ дарахтида бактериал касаллигининг
кўриниши. Ривожланиши: Xanthomonas
arboricola pv.juglandis номли
бактериялар дарахт танаси ва баргларида қишлаб қолади ва баҳор келиши билан
бактериялар кўпайиши ва атрофга энди чиққан эпифитлар орқали баргларга
ёйилишни бошлайди. Барглардаги сепкиллар май ойи оҳирларида яққол кўга
ташланади. Сўнг, эпифитлар сапрафит ривожланишдан патоген ривожланиш
босқичларига ўтади. Патогенлар дарахт танаси тўқималарини механик зарарланган
жойларидан кириб зарарлаши орқали куч кузгача ҳам ривожланиши мумкин.
128