Page 141 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 141
Тарқалиши: Шамол, ҳашоротлар, ҳайвонлар, иш қуроллари ҳамда аввалги
йилларда зарарланган дарахтлар ўрнига тупроқни дизинфекция қилмасдан янгидан
боғ экилганда тарқалади.
Профилактик чоралар: Соғлом кўчат экиш, иш қуролларини дизенфекция
қилиб ишлатиш, кузда ҳосил теримидан сўнг ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га,
барглар 50-60 % тўкилганда 3% ёки 4% Бордо суюқлиги, эрта баҳорда куртаклар
бўртмасдан аввал 3% ёки 4% Бордо суюқлиги ва куртаклар бўрта бошлаганда ЯРА
Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га, гулкуртакларга Фитоловин 2 л/га ва Фармайод 0,5
л/га меъёрларда биргаликда қўшиб ишлов бериш, қорамол ўт пуфагидаги зардоб
билан дарахт танасини бўяш ва баргларга 10% ли сувли аралашмасини сепиш яхши
самара беради. Кучли зарарланган дарахтларни боғдан қавлаб ташлаб ўрнини миснинг
5% ли суспензияси билан дизенфекция қилиб, бир неча ойдан сўнг янги соғлом кўчат
экиш.
80-расм. Pseudomonas syringae pv. syringae van Hall Pseudomonas syringae pv. Morsprunorum, бактериал
касаллик натижасида барглар қуриши ва суюқлик оқиб чиқиши.
132