Page 143 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 143
Таъсирчан мевали дарахтлар: Ток
о
Ривожланиши: Эрта баҳорда юқори намгарчилик ва 30 С даражали ҳароратда
оидиум касаллиги замбуруғларини ривожланиб тарқалиши учун қулай шароитни
яратади. Замбуруғ фақат ўсимлик ҳужайрасининг эпидермис гаусторийларига киради
ва улардан озиқа моддаларини сўриш орқали озиқланади. Барглар зарарланганида,
аввал унинг устки тарафида, дастлаб оқ, сўнгра оқиш-кулранг ун чангига ўҳшаш
кўринар кўринмас ҳолда намоён бўла бошлайди. Кейинчалик эса, у баргнинг остки
томонига, барг бандлари ва новдаларида ҳам кўрина бошлайди.
82-расм. Касалликни ривожланиш ва тарқалиш схемаси
Зарари: Баргда кичик, қуруқ, қўнғир, тарқоқ некротик кўринишдаги доғлар
пайдо қилиб ўсимлик фотосинтез жараёнини бузади, меваларни ёрилиши,
шохларни ўсишдан тўхташи, келаси йил ҳосилига зиён етиши, баргларни
муддатидан аввал қуриши, баргларни мўрт бўлиб қолиши, шохларни осон синувчан
бўлиб қолиши, жорий ҳосили сифати пасайиши ёки буткул нобуд бўлиши, бошқа
касалликларга ҳам чалинишига кўмаклашиш орқали катта зарар етказади. Узум
мевасининг таркибидаги қанд моддалари миқдори 8% бўлгунига қадар кучли
зарарланиши мумкин. Эрта зарарланган узумлар қуриб, мавсум оҳиригача
тўкилмасдан токнинг устида қолади. Кейинроқ зарарланган узум меваси уруғигача
ёрилиши мумкин, сапротроф замбуруғлар таъсирида эса чириши кузатилади.
Мевалар сифатини (бозорбоплигини) йўқотади, улардан тайёрланган шаробнинг
таъми нохуш бўлади. Келаси йили ҳам ушбу токзорда касаллик тарқалиш эҳтимоли
юқорилиги сақланиб қолади.
134