Page 147 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 147
0
баҳорда куртаклар бўртишидан аввал – 5 ли ИСО билан ишлов бериш, куртаклар
бўртгандан кейин - ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га, Тиотрак 3 л/га меъёрларда
ишлов бериш, 3 барг кўринганда Ридомил Голд - 2,5 кг/га билан, 7 барг кўринганда
Пилартеп 0,8 л/га меъёрларда 2 мартта ҳар 7 кун орлиғида, сўнгра, гуллагунга қадар
Тиотрак 3 л/га меъёрида ва Хорус 0,4 кг/га меъёрларида, гулдан сўнг 10 кун оралиғида
2 мартта Пилартеп 0,8 л/га меъёрларда ишлов бериш яхши самара беради. Бундан
ташқари Хорус фунгицидини 0,3 кг/га, Скор фунгицидини 0,3 л/га, Топаз фунгицидини
0,8 л/га, строби фунгицидини 0,2 кг/га меъёрларида ҳам ишлатиш яхши натижа
беради. Албатта токни оптимал қуёш тегиши ва тўғри шакл бериш орқали ҳам
касалликка қарши ишловларни самардорлигини оширишини унутманг.
Токнинг антракноз касаллиги.
Таърифи: Антракноз касаллигни Sphaeceloma ampelinum ёки Gloeosporium
ampelophagum Sacc замбуруғлари тарқатиб, унинг ватани – Европадир. Шимолий
Америкадан оидиум ва милдью ўтишидан олдин бу қитъада антракноз энг зарарли
касаллик бўлган. Ҳозир баъзи қуруқ иқлимли минтақалардан ташқари узум
экиладиган барча мамлакатларда, шунингдек Ўзбекистоннинг барча вилоятларида
учрайди. Касаллик замбуруғлари токни зарарлаганда аввал яшил шохлар ва барглар
юзасида нисбатан думалоқ шаклдаги қизғиш тусли доғлар кўринишида намоён бўлиб,
ушбу доғлар ўрнидаги барг тўқималари нобуд бўлиб, барг пластиналари тешила
бошлайди. Яшил шохлардаги доғлар жигарранг кулранг тусдаги ботиқлар кузга яқин
қизғиш кулранг овал кўринишга эга бўлган доғлар кетма кетлигига айланади. Мева ва
яшил шохлар юзасида нуқтали қора тусли ботиқ доғлар пайдо бўлади.
85-расм. Антракноз касаллигини шохдаги (а) ва мевасидаги (б) кўриниши
138