Page 148 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 148

Таъсирчан мевали дарахтлар: Ток

                     Ривожланиши:  Ушбу  касаллик  замбуруғлари  йил  давомида  30  марттагача
            авлод бериши ҳамда март ойи оҳири апрель ойи бошларида кўзга ташлана бошлаши
                                                                                о
                                            о
            мумкин. Касаллик +10  +12 С  ҳароратда 12 кун ва +24  +25 С  да 3-5 кунда инкубацион
            оралиғи  якунига  етиб,  кейинги  авлодни  ривожлантириш  босқичига  ўтади.  Споралар
                                    о
            фақат  +10  до  +40  С   ҳароратдаги  томчи  шаклидаги  намгарчилик  мавжуд  бўлган
            шароитларидагина  ривожланади.  Лекин  касаллик  +2  ҳароратдан  бошлаб  ривожлана

            бошлайди. Намлик даражаси қанчалик юқори бўлса, касалликни тарқалиши ҳам жуда
            кучли  бўлади.  Марказий  Осиёда  ўстириладиган  ток  навлари  Европа  навларига
            нисбатан антракноз билан кучлироқ зарарланади.

                     Зарари:  Зарарланган  токларнинг  барглари  ва  гулларининг  тўкилиши,
            новдалари ўсишдан секинлашиши, ҳосилдорликни бир неча йил давомида камайиши,

            ҳосил  сифатини  пасайиши,  ҳаттоки  кетма  кет  3-4  йил  давомида  токни  кетма  кет
            зарарланиши токни буткул нобуд бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.
                     Тарқалиши: Касаллик ҳашоротлар, ҳайвонлар, дарахт танасида осилиб қолган

            барг,  мумланган  мевалар,  ерга  тўкилган  баргларда  қишлаб  қолган  замбуруғ
            қолдиқларидан тарқалади.

                     Профилактик  чоралар:  Касалланган  шохларни  кузда  кесиш,  теримдан  сўнг
            ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларда сепиш, барглар 60% тўкилганда 6%
            КАС  суспензияси  билан  ишлов  бериш,  барглар  тўкилгандан  сўнг  5   ли  ИСО
                                                                                                 о
            суспензиясини сепиш, баҳорда куртаклар бўртишидан аввал - ЯРА Вита Рексолин Cu15
            дан  3  кг/га,  куртаклар  бўртгандан  кейин  -  ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15  дан  1  кг/га
            меъёрида  ишлов  бериш  керак,  3  барг  кўринганда  Ридомил  Голд  -  2,5  кг/га  билан  2

            мартта  ҳар  7  кун  орлиғида,  сўнгра,  гуллагунга  қадар  Пилартеп  фунгициди  билан  0,8
            л/га  меъёрида  ҳар  7  кунда  2  мартта  ишлов  бериш,  гулдан  сўнг  10  кун  оралиғида  2
            мартта  Квадрис  0,8  л/га  меъёрларда  ишлов  бериш  яхши  самара  беради.  Бундан

            ташқари  Хорус  фунгицидини  0,3  кг/га,  Скор  фунгицидини  0,3  л/га,  Пиларзокс
            фунгицидини  0,8  л/га,  строби  фунгицидини  0,2  кг/га,  Альто  супер  фунгицидини  0,3

            л/га, Импакт фунгицидини 0,2 л/га меъёрларида ҳам ишлатиш яхши натижа беради.
            Тупроқ  орқали  ток  куртак  ёйгунча  ер  остига  2-3%  ли  эритма  шаклида  темир
            купоросини  53%  ли  қилиб  30-40  кг/га  кўмиб  чиқиш  керак.  Албатта  токни  оптимал

            қуёш  тегиши  ва  тўғри  шакл  бериш  орқали  ҳам  касалликка  қарши  ишловларни
            самардорлигини ҳамда ток қаторларини зах босишига, яъни намликни ошиб кетишига
            йўл қўйманг.


                     Токнинг церкоспороз касаллиги.
                     Таърифи:  Церкоспороз  касаллигини  Cercospora  vitis  замбуруғлари  тарқатиб,

            жуда кўплаб мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. Касаллик кўпроқ


                                                           139
   143   144   145   146   147   148   149   150   151   152   153