Page 151 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 151
Пилартеп 0,8 л/га меъёрларда ишлов бериш яхши самара беради. Бундан ташқари
Хорус фунгицидини 0,3кг/га, Пиларзокс фунгицидини 0,8 л/га, Топаз фунгицидини 0,8
л/га, Строби фунгицидини 0,2 кг/га, Альто супер фунгицидини 0,3 л/га, Импакт
фунгицидини 0,2 л/га меъёрларида ҳам ишлатиш яхши натижа беради. Тупроқ орқали
ток куртак ёйғунча ер остига 2-3% ли эритма шаклида темир купоросини 53% ли
қилиб 30-40 кг/га кўмиб чиқиш керак. Албатта токни оптимал қуёш тегиши ва тўғри
шакл бериш орқали ҳам касалликка қарши ишловларни самардорлигини ҳамда ток
қаторларини зах босишига, яъни намликни ошиб кетишига йўл қўйманг.
Узумни кулранг чириш касалликлари.
Таърифи: Кулранг чириш (Botrytis cinerea) токнинг ўсиш даврида куртак, барг,
ёш шохларда доғлар ҳосил қилиб, узумнинг барча фенофазаларида юқиши ва
зарарлаши мумкин. Зарарланган шохларни 48 соатгача +2 дан +5°С гача намлиги 80%
дан юқори камерага қўйилганда кулранг моғор билан қопланишини микроскоп
ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Ток баргларида камдан кам ҳолатда намоён бўлади,
фақатгина намгарчилик узоқ вақт сақланиб қолган вақтдагини барг жилкалари
атрофида турли хажмдаги кулранг замбуруғлар ривожланишини кўриш мумкин
бўлади. Кулранг чириш токнинг ўсиш даврида куртак, барг, ёш шохларда доғлар ҳосил
қилади. Кулранг чириш касаллиги замбуруғлари бошқа касаллик замбуруғлари билан
бирга келганда уни аниқлаш бир оз қийин бўлади. Микроскоп остида конидийларни
кўрадиган бўлсак, уларни улчами тахминан 10–12×8–10 мкм ни ташкил қилишини
аниқлашимиз мумкин.
88-расм. Ботритис касаллигининг кўриниши (Botrytis cinerea)
Таъсирчан мевали дарахтлар: Ток ва бошқалар
Ривожланиши: Ботритис касаллиги кузда бир йиллик шохларда рангсизланиб
учларини оқариши орқали бир йиллик навдаларда ўзини намоён этади. Эрта баҳорда
ҳаво ҳарорати 0°С даражадан ошиши билан ривожлана бошлайди. Ҳаво ҳарорати +20
дан +30°С гача бўлганда 5 соатдан 9 соатгача бўлган муддатда конидиялар
ривожланиб, ўз спораларини атрофга соча бошлайди. Зарарланган юзада 5 кунгача
бўлган муддатда кулранг моғор ҳосил қилиши мумкин. Замбуруғ мицелиялари бир
142