Page 154 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 154

пикноспоралар  тарқатади.  Пикноспоралар  25  дан  27°С  гача  бўлган  нам  ҳаво
            ҳароратида  жуда  яхши  тарқалалиб,  ҳаво  ҳароратини  32°С  даражадан  ошиши  эса  бу
            жараённи  тўхташига  сабаб  бўлади.  Узумни  қора  чириш  (Phyllosticta  ampelicida)
            касаллиги  намлик  ва  салқин  шароитда  яхши  ривожланади.  Касаллик  нисбатан  янги
            ўсаётган  ёш  баргларни  кўпроқ  зарарлайди..  Пикнидлар  хажми  60  дан  190  мкм  гача
            бўлади. Намлик юқори бўладиган бўлса, меваларни хўл чириш касаллиги ҳамда намлик
            паст ва ҳарорат юқори бўлса, мевалар сўлиб қуришни бошлайди. Қуриган мевалар тез
            орада  мумланиб,  сиёҳранг  қора  тусга  кириб,  мева  юзаси  кўплаб  пикнидлар  билан
            қопланади.

















































                                 91-расм. Қора чириш касаллигининг ривожланиш босқичлари

                     Зарари:  Узум  меваларини  эпидермис  тагидаги  тўқималарни  некроз
            шаклида  зарарлаши  оқибатида  80%  гача  ҳосил  нобуд  бўлади.  Зарарланган  ёш
            шохларда  2  дан  20  мм  гача  узунликдаги  қора  штрих  чизиқлар  кейинчалик

            ёриқларни ҳосил қилади. Касаллик аввал шингилни бир қисмини, кейин эса жуда
            қисқа  муддатда узум бошини тўлиқ  зарарлайди,  яъни  3 кунгача бўлган  муддатда
            100%  гача  меваси  зарарлаб,  узум  пишишига  яқин  узум  доналарини  барчасини
            тўкиб юборишига сабаб бўлади.
                     Тарқалиши:  Касаллик  ҳашоротлар,  ҳайвонлар,  мумланган  мевалар,  ерга
            тўкилган барг ва шохларда қишлаб қолган замбуруғ қолдиқларидан тарқалади.

                                                           145
   149   150   151   152   153   154   155   156   157   158   159