Page 158 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 158
ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларда ишлов бериш керак, 2-3 барг
кўринганда Ридомил Голд - 2,5 кг/га билан 2 мартта ҳар 7 кун орлиғида, сўнгра,
гуллагунга қадар Пилартеп фунгициди билан 0,8 л/га меъёрида ҳар 7 кунда 2 мартта
ишлов бериш, гуллаш 70% тугаган вақтда Свитч 0,8 кг/га, сўнг 10 кун оралиғида 2
мартта Пилартеп 0,8 л/га меъёрларда ишлов бериш яхши самара беради. Бундан
ташқари Хорус фунгицидини 0,3 кг/га, Скор фунгицидини 0,3 л/га, Свитч фунгицидини
0,8 кг/га, строби фунгицидини 0,2 кг/га меъёрларида ҳам ишлатиш яхши натижа
беради. Тупроқ орқали ток куртак ёйғунча ер остига 2-3% ли эритма шаклида темир
купоросини 53% ли қилиб 30-40 кг/га кўмиб чиқиш керак. Албатта токни оптимал
қуёш тегиши ва тўғри шакл бериш орқали ҳам касалликка қарши ишловларни
самардорлигини ҳамда ток қаторларини зах босишига, яъни намликни ошиб кетишига
йўл қўйманг.
Узумни қора доғланиши (фомопсис, экскориоз, узум бандини қуриши)
касаллиги.
Таърифи: Узумни фомопсис касаллигини Cryptosporella viticola Shear туридаги
замбуруғлар тарқатади. Одатда ёш шохларни 6-7 бўғинларлари биринчи бўлиб
зарарланганини кўриш мумкин бўлади. Ўсиш давомида доғлар бирлашиб нисбатан
узунчоқ шаклга кириб, шохларни ёрилиши ва кучли зарарланиш юз берганда
шохларнинг қорайиб кетишига сабаб бўлади. Кузда 1 йиллик шохларни оқиш кулранг
тусга кириши токни ушбу касаллик билан зарарланганидан далолат беради. Ушбу
касаллик аввал оч кулранг ва кейинроқ тўқ сиёҳранг тусда узум меваларини
пишмасдан бутун вегитация давомида доғланиб чириш кўринишида намоён бўлади.
94-расм. Фомопсис касаллиги (а) ғўрасида (б) мевасида, (в) ёш шохда ва (г) 1 ёшли шохида
Таъсирчан мевалар: Узум.
Ривожланиши: Қора доғланиш касаллиги мициелия ва пикнидлари
зарарланган куртак ва ток шохларида қишлаб чиқиб, баҳорда ҳаво ҳарорати +8°С
даражадан ошгандан сўнг пикноспоралардан конидиялар намлик ёрдамида тарқала
бошлайди. Май ва июнь ойлари бошида токнинг баргларида майда доғлар кўринишида
қора доғланиш касалиги ўзини намоён эта бошлайди. Улар барг жилкалари атрофида
шакланишни бошлаб, секин аста катталашиб бориб, нисбатан атрофи оч думалоқ ёки
учбурчак шаклга ўтади. Қора доғланиш касаллиги нам ва совуқ ҳавода яхши
149