Page 160 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 160

о
            ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га, 1  ли ИСО суспензияси билан ишлов бериш ёки
            ЯРА  Вита  Рексолин  Cu15  дан  1  кг/га  меъёрларда  ишлов  бериш  керак,  2-3  барг
            кўринганда  Ридомил  Голд  -  2,5  кг/га  билан  2  мартта  ҳар  7  кун  орлиғида,  сўнгра,
            гуллагунга қадар Пилартеп фунгициди билан 0,8 л/га меъёрида ҳар 7 кунда 2 мартта
            ишлов  бериш,  гуллаш  70%  тугаган  вақтда  Свитч  0,8  кг/га,  сўнг  10  кун  оралиғида  2
            мартта  Пилартеп  0,8  л/га  меъёрларда  ишлов  бериш  яхши  самара  беради.  Бундан
            ташқари Хорус фунгицидини 0,3 кг/га, Скор фунгицидини 0,3 л/га, Свитч фунгицидини
            0,8  кг/га,  строби  фунгицидини  0,2  кг/га  меъёрларида  ҳам  ишлатиш  яхши  натижа
            беради. Тупроқ орқали ток куртак ёйғунча ер остига 2-3% ли эритма шаклида темир
            купоросини  53%  ли  қилиб  30-40  кг/га  кўмиб  чиқиш  керак.  Албатта  токни  оптимал
            қуёш  тегиши  ва  тўғри  шакл  бериш  орқали  ҳам  касалликка  қарши  ишловларни
            самардорлигини ҳамда ток қаторларини зах босишига, яъни намликни ошиб кетишига
            йўл қўйманг.

                     5.4.Мевали боғ ва токзорларда учрайдиган асосий зараркунандалар.


                     Зараркунандалар хаётида ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги энг асосий ўринни
            тутади, чунки ҳаво ҳарорати ва намлиги уларнинг хаёт давомийлигини яъни, умрини
            узоқлиги,  махсулдорлиги,  ҳаракатчанлиги  ҳамда  озиқланиш  жараёнига  таъсир
            кўрсатади.  Ҳашоротлар  хақида  юқоридагиларни  билгандан  сўнг,  уларга  қарши
            курашиш ҳам енгиллашади. Самарали ҳароратларни билиб бориш мақсадида ҳозирги
            кунда  метеостанциялардан  фойдаланилади.  Метеостанция  ва  ферромон  туткичлар
            берган маълумотларга асосланиб, зарарли ҳашоротларга аниқ муддатларда турли хил
            кураш чора тадбирларини ўтказиш мумкин.

                     Олма мевахўри (Laspeyresia pomonella L).
                     Таърифи:  Капалак қанотлари олд қанотларининг ранги тўқ кулранг ва орқа
            қанотларининг ранги оч жигарранг мозаика кўринишда бўлиб, қанотлар ёйилганда 17
            - 22 мм гача очилади (96-расм). Қуртларининг катталиги эса 20 мм гача бўлиб, қуртлар
            ёшлигида бошлари қора ва катта ёшдаги қуртларининг боши оч жигаранг бўлиб, унинг
            танаси оч қизил рангга эга бўлади.


























                                             96-расм. Олма мевахўри капалаги.


                                                           151
   155   156   157   158   159   160   161   162   163   164   165