Page 159 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 159
ривожланади. У ўсимлик хужайраларини зарарлагандан сўнг, у сапрофара сифатида
ўсишда давом этиб, 2 хафтадан сўнг қорайган ёки нобуд бўлган ўсимлик танасида
пикнидлар ичида замбуруғ споралари шакллантиришни бошлайди.
95-расм.
95-расм.
Зарари: Ушбу касаллик ток ва унинг меваларининг барча қисмига зиён
етказади. Касаллик замбуруғлари ўсимлик тўқималари орқали ёки механик
шикастланган жойлардан пўстлоқнинг юза қисмидан кириб зарарлайди. Фомопсис
қўзғатувчиси ўсимлик танасидаги жарохатлар, ўсимлик кутикула тўқималари орқали
ўсимлик танасига кириб эпидермис остидаги паринхема хужайраларини некрозлайди.
Барглар тортишиб бурушади ва секин аста тешилишни бошлаб, жуда кучли
зарарланган барглар эса сарғайиб муддатидан аввал тўкилишни бошлайди. Бундан
ташқари узум бошлари ҳам зарарланиши ҳам кузатилади. Зарарланган шохлар совуққа
чидамсиз бўлиб қолиши хатто токни қуриб қолишига сабаб бўлади.
Тарқалиши: Касаллик ҳашоротлар, ҳайвонлар, мумланган мевалар, ерга
тўкилган барг ва шохларда қишлаб қолган замбуруғ қолдиқлари ва тупроқда қишлаб
қолган замбуруғлардан тарқалади.
Профилактик чоралар: Биринчи навбатда узум бошларини тупроқка тегиб
туришини олдини олиш, касалланган шохларни кузда кесиш, теримдан сўнг ЯРА Вита
Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларда сепиш, барглар 60% тўкилганда 6% КАС
суспензияси билан ишлов бериш, барглар тўкилгандан сўнг 5 ли ИСО суспензиясини
о
сепиш, зарарланган ўсимлик қолдиқларини боғдан чиқариб ташлаш, баҳорда
куртаклар бўртишидан аввал - 3%ли Бордо суюқлиги, куртаклар бўртгандан кейин -
150