Page 155 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 155
Профилактик чоралар: Касалланган шохларни кузда кесиш, теримдан сўнг
ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га меъёрларда сепиш, барглар 60% тўкилганда 6%
КАС суспензияси билан ишлов бериш, барглар тўкилгандан сўнг 5 ли ИСО
о
суспензиясини сепиш, баҳорда куртаклар бўртишидан аввал - 3%ли Бордо
суюқлиги, куртаклар бўртгандан кейин - ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га ёки
Курзат - 3-4 кг/га билан ишлов бериш керак, 2-3 барг кўринганда Ридомил Голд -
2,5 кг/га билан ва ундан кейин ҳар 7 кун орлиғида Тиотрак 3 л/га меъёрларда,
гуллагунга қадар Пилартеп фунгициди билан 0,8 л/га меъёрида ҳар 7 кунда 2
мартта ишлов бериш, гуллаш 70% тугаган вақтда Свитч 0,8 кг/га, сўнг 10 кун
оралиғида 2 мартта Пилартеп 0,8 л/га меъёрларда ишлов бериш яхши самара
беради. Бундан ташқари Хорус фунгицидини 0,3 кг/га, Скор фунгицидини 0,3 л/га,
Свитч фунгицидини 0,8 кг/га, строби фунгицидини 0,2 кг/га меъёрларида ҳам
ишлатиш яхши натижа беради. Тупроқ орқали ток куртак ёйғунча ер остига 2-3%
ли эритма шаклида темир купоросини 53% ли қилиб 30-40 кг/га кўмиб чиқиш
керак. Албатта токни оптимал қуёш тегиши ва тўғри шакл бериш орқали ҳам
касалликка қарши ишловларни самардорлигини ҳамда ток қаторларини зах
босишига, яъни намликни ошиб кетишига йўл қўйманг.
Узумни оқ рангда чириш касаллиги.
Таърифи: Узумни оқ чириш касаллигини Coniothyrium
diplodiella замбуруғлари тарқатади. Ҳаво ҳарорати 24 дан 26°С даражагача узум
доналари юзасида оқ тусдаги пикнидларни тарқалишини кўриш мумкин бўлади
(92-расм). Пикнидлар кулранг оқ тусга ва 100 дан 150 мкм гача катталикдаги
хажмдаги кўринишга эга.
92-расм. Оқ чириш касаллиги (а) расмда меваларни оқариб чириши ва (б) расмда узум доналарини
учидан қуриши акс этган
Таъсирчан мевалар: Узум.
Ривожланиши: Нам ҳаво ва 24 дан 27°С гача бўлган ҳаво ҳароратида,
айниқса сел ёмғирларидан сўнг узум мевалари ва бандида жуда тез тарқалади.
Ушбу замбуруғ мицелиялар шаклида қисқа муддат давомида ўсимлик
қолдиқларида ва узоқ муддат давомида токзор тупроғида сақланади ва вақти
146