Page 150 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 150
бўлимлар, оч қизил ёки қўнғир қизғиш тус ҳамда узунлиги 50 дан 60 мкм.ни ва 4 дан 5
мкм гача кенгликка эга бўлади. Касаллик паст ҳароратларда ҳам яхши ривожланади.
Айниқса ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошган вақтда инфекция тарқалиш тезлиги янада
тезлашиб кетади. Аммо, ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўла бошлаганда
замбуруғлар ривожланиши умуман тўхтаб қолади. Бундан ташқари ёруғлик нури ёмон
тушганда касаллик кучли тарқалади, ўртача ёруғликда замбуруғларни ўсиш суръати
секинлашади ва кучли ёруғлик таъсирида касаллик тарқатувчи замбуруғлар нобуд
бўлади.
87-расм. Церкоспороз касаллигининг ривожланиш босқичлари
Зарари: Ҳар икки касаллик барглар нобуд бўлиши ва тўкилишига олиб келади.
Касаллик кучли ривожланганда новда, мева банди ва узумда зайтун тусли ғубор
ривожланади, мева банди қурийди, узумлар тўкилади. Узумлар қаттиқлашиши ва кўк
тус олиши мумкин. Касалликнинг зарари. Зарарланган токнинг барглари тўкилади, ток
заифлашади, новдалар яхши пишмайди ва қиш совуғига чидамлилиги камаяди.
Сентябрь ойида зарарланган ток баргларининг ярми тўкилиб кетади.
Тарқалиши: Касаллик ҳашоротлар, ҳайвонлар, мумланган мевалар, ерга
тўкилган барг ва шохларда қишлаб қолган замбуруғ қолдиқларидан тарқалади.
Профилактик чоралар: Касалланган шохларни кузда кесиш, теримдан сўнг
1%ли Бордо суюқлигини сепиш, барглар 60% тўкилганда 6% КАС суспензияси билан
ишлов бериш, барглар тўкилгандан сўнг 5 ли ИСО суспензиясини сепиш, баҳорда
о
куртаклар бўртишидан аввал - ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 3 кг/га, куртаклар
бўртгандан кейин - ЯРА Вита Рексолин Cu15 дан 1 кг/га билан ишлов бериш керак, 3
барг кўринганда Ридомил Голд - 2,5 кг/га билан 2 мартта ҳар 7 кун орлиғида, сўнгра,
гуллагунга қадар Тиотрак 3 л/га меъёрида, гулдан сўнг 10 кун оралиғида 2 мартта
141