Page 146 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 146
84-расм. Милдью касаллигини ривожланиш босқичлари
Зарари: Ушбу касаллик билан кучли зарарланганда, токнинг барглари кўпинча
тўкилиб кетади. Натижада узум мевасида қанд моддаси меъёридан паст, ҳосилдорлик
камайиши ҳамда қишловчи куртакларнинг совуққа чидамлилиги пасаяди. Бундай
касаллик барг банди, гажаклар, ёш тўпгуллар ва гул бандларини ҳам ривожлантирмай
қўяди. Зарарланган меваларда ғубор ҳосил бўлмайди, улар қўнғир тус олади ва
чирийди. Зарарланган меваси оқ узумлар ноаниқ-кулранг-яшил, меваси қоралари эса
нимранг-қизғиш тус олади. Соғлом узумдан фарқли ўлароқ зарарланганлари
юмшамайди, эти қаттиқ бўлиб қолади, уларнинг айримлари ёки бутун узум бош яхлит
тўкилиб кетиши ҳам юз бериши мумкин.
Тарқалиши: Касаллик ҳашоротлар, ҳайвонлар, дарахт танасида осилиб қолган
барг, мумланган мевалар, ерга тўкилган баргларда қишлаб қолган замбуруғ
қолдиқларидан тарқалади.
Профилактик чоралар: Касалланган шохларни кузда кесиш, теримдан сўнг
1%ли Бордо суюқлигини сепиш, барглар 60% тўкилганда 6% КАС суспензияси билан
ишлов бериш, барглар тўкилгандан сўнг 5 ли ИСО суспензиясини сепиб кўмиш,
о
137